Вазир жамғармасидан устама тўланадиган педагоглар квотаси белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024 йил 8 январдаги тегишли буйруғи билан Вазир жамғармаси ҳисобидан устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган сони ва 1-босқич тест синовлари орқали саралаш бўйича регламент тасдиқланди.

Vazir jamg‘armasidan ustama to‘lanadigan pedagoglar kvotasi belgilandi

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан Республика бўйича 2024 йилда ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг чекланган сони 1 250 нафар этиб белгиланди. Бунда:

1150 та квота ёки умумий квотанинг 92 фоизи — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган малакали педагог кадрларга;

100 та квота ёки умумий квотанинг 8 фоизи — Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар педагог кадрларига ажратилди.

Квоталар “Бошланғич таълим”, “Аниқ ва табиий фанлар”, “Хорижий тиллар”, “Ижтимоий ва филология фанлари” ва “Амалий фанлар”лар йўналишлари бўйича ҳудуд ва туман (шаҳар)лар кесимида тақсимланди. Бунда тегишли йўналиш бўйича туман (шаҳар) учун белгиланган ҳар битта квота ўрнига кўпи билан уч нафар номзод тақдим этилади.

Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан тасдиқланган Низомдаги малакали педагог кадрлар учун назарда тутилган мезонлар асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги Ф-22-сонли фармойишига мувофиқ ташкил этилган ҳудудий кенгашлар томонидан танлаб олинади.





🔥16.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853