Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#8)

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.


attestatsiya_2022

Савол: Ассалому алейкум! Саволим қуйидагича. Мен 2013 йил университетни битириб, ҳеч қаерда ишламасдан 2 та фарзандли бўлдим. 2019-йилда мактабга мутахасислигим бўйича ишга кирдим. 2021 йил март ойида мажбурий аттестацияга кирдим ва ундан ўта олмадим. Ҳозирда ҳомиладорман. 2022 йил мартда яна мажбурий аттестацияга кирмасам мени дипломим бекор бўларкан (бу ЎИБДЎ нинг гаплари, менга шу аттестация да қатнашишингиз шарт деди). Шу тўғрими? Илтимос аниқроқ жавоб беринг. Раҳмат!

Жавоб: Бу албатта нотўғри. Аттестация натижаларига кўра Дипломни бекор қилиш амалиёти мавжуд эмас. Шунингдек, Янги низомга кўра навбатдаги-мажбурий аттестацияда мутахассис малака тоифасига мувофиқ эмас деб топилган педагогларни кейинги йилда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб қилиш тартиби ҳам бекор қилинган. Шунингдек,Низомнинг 6-бандида ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестациядан озод қилиниши белгилаб қўйилган.

P.S. Сиз, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияларда ўз ихтиёрингизга кўра қатнаша оласиз!, малака оширишнинг аҳамияти йўқ. Агар иштирок этсангиз, бу аттестация Сизлар учун навбатдан ташқари аттестация ҳисобланади ҳамда паст натижа қайд этган тақдирингизда ҳам Сизларга нисбатан салбий қарорлар қабул қилинмайди.


Савол 1: Мен САМГАСИни тугатганман. Диплом бóйича мутахасислигим иқтисодчи-муҳандис. Лекин қайта тайёрловдан óтганман.Мактабда информатикадан дарс бераман. Рóйхатдан отишда диплом бóйича мутахасислигингиз деган жойига қайси бириби ёзай. Институтда олган дипломимними ёки қайта тайёрловда олганимними?

Савол 2: Саволим шундан иборатки Бир ўқитувчимиз Франсуз тили бўйича ўқиган. Инглиз тили фанидан қайта тайёрловдан ўтган. Рўйхатдан ўтишда инглиз тилидан ўтиши учун фақат қайта тайёрлов дипломи билан киритиладими?

Жавоб: Низомнинг 23-банди Бевосита давлат хизматлари марказларига мурожаат қилинганда педагог кадр номидан давлат хизматлари маркази ходими, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Таълим инспекциясининг расмий веб-сайти орқали мурожаат қилинганда эса педагог кадрнинг ўзи мустақил равишда ушбу низомга 2 иловага мувофиқ сўровномани электрон тарзда тўлдиради.

  • Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
    педагог кадрнинг таълим тўғрисидаги ҳужжати (хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни Ўзбекистон Республикасида тан олиш ҳақидаги гувоҳнома);
  • қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги диплом нусхаси (агар мавжуд бўлса);
  • педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш натижалари юзасидан маълумотнома.

Педагог кадрлардан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.

P.S. Саволлардаги ҳолатлар бўйича ҳам диплом ҳам қайта тайёрлов ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш мақсадга мувофиқ. Диплом ва қайта тайёрлов ҳужжатларининг нусхалари ҳажми 5 мб дан ортиқ бўлмаслиги ҳамда талаб қилинган форматда битта файлда, (биринчи варақда диплом, иккинчи варақда қайта тайёрлов) илова қилиниши шарт. Ҳар бирини алоҳида-алоҳида файл қилиб юкланса дастур қабул қилмаслиги мумкин!

🔥4.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853