Математика фани ўқитувчилари ўртасида I Республика олимпиадаси савол ва ечимлари

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Бухоро вилоятида математика фани ўқитувчилари ўртасида ўтказилаётган I Республика олимпиадаси старт олди. Бу ҳақида Халқ таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Олимпиадани ўтказишдан асосий мақсад таълим муассасаларининг педагог-ўқитувчилари орасидан математика фани бўйича илғор, ташаббускор ва ижодкор педагогларни аниқлаш, улардаги қобилиятлар, касбий маҳоратни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

matematika_olimpiada

Фото: t.me/uzedu

Қоракўл Халқаро математика мактабида бўлиб ўтаётган мазкур олимпиада икки кун давомида ўтказилиши белгиланган. Биринчи кун, яъни кеча 23 декабрда иштирокчиларга жами 5 та топшириқдан иборат ёзма иш берилди ва 180 дақиқа вақт ажратилади. Топшириқлардан дастлабки 2 та масала 8 балдан, кейинги 2 та масала 10 балдан, охирги масала эса 14 балдан жами 50 балл билан баҳоланди.

Иккинчи кун, бугун 24 декабрь куни олимпиаданинг методик қисми ўтказилди. Мазкур жараёнда ечимлари келтирилган мисол ва масалаларни тўғри ёки нотўғри ечилганлигини изоҳлаб, ҳар бир масалани баҳолаш ҳамда ижодий ёндашув асосида шартга кўра янги масала тузиш талаб этилади. Бунинг учун иштирокчиларга 120 дақиқа вақт ажратилади. Барча иштирокчилар икки турда ҳам қатнашади.


Қўйида Математика фани ўқитувчилари ўртасида I Республика олимпиадаси савол ва ечимлари батафсил танишиб чиқишингиз мумкин:

Математика ўқитувчилари ўртасида ўтказилаётган 1-Республика олимпиадасининг 1-тур топшириқлари

Математика ўқитувчилари ўртасида ўтказилаётган 1-Республика олимпиадасининг 1-тур топшириқлари ечимлари

Республика босқичида баллар кетма-кетлигида энг юқори натижаларни қўлга киритган 10 нафар иштирокчилар ғолиб ва совриндор ҳисобланади. Ғолиб ва совриндорларни аниқлашда уларнинг баллари бир хил бўлган тақдирда уларга қўшимча 10 та очиқ тест тақдим этилади ва ғолиб аниқланади.

🔥2.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853