«Онлайн» таълим вақтида ходимларга иш ҳақи тўланадими?

«Онлайн» таълим вақтида ходимларга иш ҳақи тўланадими? Халқ таълим вазирлиги ушбу саволга жавоб берди.

onlayn_uroki_distansionnye

Таълим жараёни «онлайн» шаклда амалга ошириладиган даврда умумтаълим муассасалари ва «Баркамол авлод» мактаблари педагог ва бошқа ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб берилади.

«Мазкур тўловларни тўланишини назорат қилиш учун ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилди», – дейилади хабарда.

🔥11.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853