Тарих фанидан имтиҳон саволлари (2022)

Мазкур методик тавсияда якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги тарих курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.

imtihon_javoblari__600

Имтиҳон материаллари Республика таълими марказининг навбатдан ташқари илмий-методик кенгашида муҳокамага қўйилиб, тавсия қилинди (2022-йил 31-мартдаги 1-сон Илмий-методик кенгаш қарори). Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-, 11-синф ўқувчилари учун якуний давлат
аттестациясини ўтказиш бўйича методик тавсия ва материалларни тижорат мақсадда кўпайтириб тарқатиш тақиқланади.


Тарих фанидан 2021-2022-ўқув йили
умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 11- синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиш бўйича методик тавсия ва материаллар

Тарих фанидан якуний аттестация имтиҳонлари учун таклиф этилаётган
мазкур топшириқлар умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган. Ушбу топшириқлар билетларда акс эттирилган бўлиб, ҳар бир билетда уч йўналишдаги мавзу асосида учтадан савол берилади.

Топшириқлар қуйидаги мазмунда тузилади:
1. Ўзбекистон ёки Жаҳон тарихида мавжуд бўлган бирор-бир жой номи билан боғлиқ бўлади.
2. Ўзбекистон ёки Жаҳон тарихи фанида давлат бошқаруви фаолияти ёритилган ҳукмдорлардан бири берилади.
3. Ўзбекистон ва Жаҳон тарихи фанида ўрганиладиган мавзулардаги атамаларга изоҳ берилади.

 

🔥19.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853