Ҳуқуқ фанидан имтиҳон саволлари (2022)

Мазкур методик тавсияда якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги ҳуқуқ курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.

imtihon_javoblari__600

Имтиҳон материаллари ва тавсиялар Республика таълим маркази ҳузуридаги илмий-методик кенгаши 2022-йил 25-мартдаги 1-сонли йиғилишида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилган. Умумий ўрта таълим муассасаларининг 9 ва 11 синф ўқувчилари якуний давлат аттестациясини ўтказиш бўйича методик тавсия ва материалларни тижорий мақсадда кўпайтириб тарқатиш тақиқланади. Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмалари босқичли назорат имтиҳони материалларига 15-20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.


Ҳуқуқ фанидан 2021-2022-ўқув йили
умумий ўрта таълим мактабларининг 9-, 11- синф ўқувчилари учун якуний давлат аттестацияси ўтказиш бўйича методик тавсия ва материаллар

9 синф

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан якуний аттестация имтиҳонлари учун
таклиф этилаётган мазкур топшириқлар умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган. Ушбу топшириқлар билетларда акс эттирилган бўлиб, ҳар бир билетда уч йўналишдаги мавзу асосида учтадан савол берилади.

Топшириқлар қуйидаги мазмунда тузилади:

  1. Давлат ва ҳуқуқ асослари фанида мавзу юзасидан савол ва топшириқларга назарий жавоб беради.
  2. Ҳуқуқ меъёрларига ҳаётий-амалий мисоллар асосида изоҳ беради.
  3. Давлат ва ҳуқуқ асослари фанида ўрганиладиган мавзулардаги атамаларга изоҳ берилади.

 

 


11 синф

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан якуний аттестация имтиҳонлари учун
таклиф этилаётган мазкур топшириқлар умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган. Ушбу топшириқлар билетларда акс эттирилган бўлиб, ҳар бир билетда уч йўналишдаги мавзу асосида учтадан савол берилади.

Топшириқлар қуйидаги мазмунда тузилади:

  1. Давлат ва ҳуқуқ асослари фанида мавзу юзасидан савол ва топшириқларга назарий жавоб беради.
  2. Давлат ва ҳуқуқ асослари фанида ўрганиладиган мавзулардаги атамаларга изоҳ берилади.
  3. Ҳуқуқ меъёрларига ҳаётий-амалий мисоллар асосида изоҳ беради.

 

 

🔥3.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853