Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети — Италиянинг Турин шаҳридаги Турин политехника университети билан ҳамкорлигда ташкил этилган бу университет Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган. Университетнинг асосий мақсади юқори технологияга асосланган саноатнинг юқори тармоқларига етук кадрлар етказиб беришдан иборатдир.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университети (ТПТУ) 2009 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 апрелдаги ПП 1106 – сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус Таълим вазирлиги, Ўзавтосаноат ОАЖ ҳамда Италиянинг Турин политехника университети (Polictecnico di Torino) билан ҳамкорликдаги 2009 йил 10 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ автомобилсозлик, машинасозлик, энергетика саноати, архитектура соҳасидаги ташкилот ва корхоналарни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.


Йўналишлар ва ўринлар сони

2022/2023 ўқув йилида Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети бакалавриат босқичининг ҳар бир йўналиши учун қабул квотаси қуйидагича тақсимланади:

Йўналиш номи Ўринлар сони
Машинасозлик технологияси / Автомобилсозлик 200
Ахборот технологиялари ва саноатда
автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (Компьютер муҳандислиги) / Дастурлаш муҳандислиги
350
Саноатда хўжалик қурилиши ва архитектура/ Архитектура ва дизайн 100
Бизнес бошқарув – Менежмент 200
Саноат ишлаб чиқариш технологиялари 100


Кириш имтиҳони

Кириш имтиҳонлари тест шаклида бўлиб, қийинлик даражаси Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим ўқув дастури даражасида бўлади.

Тест қуйидагилардан иборат:

  • Математика: 18 та савол (вақт: 40 дақиқа)
  • Ўқиб тушуниш: 6 та савол (вақт: 12 дақиқа)
  • Мантиқ: 6 та савол (вақт: 12 дақиқа)
  • Физика: 12 та савол (вақт: 26 дақиқа)

Тўлиқ имтиҳон 42 саволдан иборат бўлиб, 90 дақиқа давом этади. Ҳар бир саволда 5 та вариант мавжуд, аммо улардан фақат биттаси тўғри.

Танланган жавоблар қуйидагича баҳоланади:

  • 1 балл – агар тўғри жавоб танланса (1 балл қўшилади)
  • -0.25 балл – нотўғри жавоб танланса (тўпланган баллдан 0.25 балл айириб ташланади)
  • 0 балл – жавоб танланмаган бўлса (балл йўқотмайсиз)

Барча саволлар инглиз тилида бўлади!


Манзил: Ташкент, Олмазор тумани, Кичик халқа йўли, уй №17.
Мўлжал: Талабалар шаҳарчаси, эски Нукус кинотеатри.
Телефон: +998712468051, +998712468052
Факс: +998712466092
E-mail: info@polito.uz
URL: www.polito.uz



🔥5.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853