Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Тошкент давлат иқтисодиёт университети – Ўзбекистондаги лидерларни етказиб берувчи энг катта олий таълим даргоҳи ҳисобланади. Университетга 1931-йил 13-август куни Ўрта Осиё молия-иқтисодиёт институти номи билан асос солинган.


Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг тарихий номлари — Ўрта Осиё молия-иқтисод институти (1931 – 1936); Тошкент молия-иқтисод институти (1936 – 1963); Тошкент халқ хўжалиги институти (1963 – 1991); Тошкент давлат иқтисодиёт университети (1991-йилдан бошлаб).

Айни кунда университетда 5 та факультет, 9 та қўшма таълим дастури, магистратура ва сиртқи бўлимда 15 487 нафар талаба таҳсил олади. Уларга 512 нафар профессор-ўқитувчилар таълим беради. Шундан 54 нафари фан доктори бўлса, 153 нафарини фан номзодлари ва PhD даражасига эга педагог-ходимлар ташкил этади.



Факультетлар:

  • Иқтисодиёт;
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
  • Корпоратив бошқарув;
  • Халқаро туризм;
  • Иқтисодиётда ахборот тизимлари.

 


2021/2022 ўқув йили учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича қабул квоталари

Toshkent davlat iqtisodiyoti universiteti


2021/2022 ўқув йили учун Тошкент давлат иқтисодиёт университети бакалавриатининг сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталари

Toshkent davlat iqtisodiyoti universiteti



Манзил: 100066, Тошкент ш., Чилонзор т., Ислом Каримов кўчаси №49
Мўлжал: Киночилар уйи, Истиқлол санъат саройи
Телефон: +998712392866; +998712390149; +998712392878; +998712392723
Факс: +998712394123
E-mail: info@tsue.uz
URL: www.tsue.uz
Жамоат транспорти: 51, 56, 103, 37

 


🔥11.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853