Тошкент тиббиёт академияси

Тошкент тиббиёт академияси 2005 йилнинг 19 июлида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент тиббиёт академиясини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПФ-3629-сонли Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 29 июлдаги 178-сонли Қарори билан бекор қилинган Биринчи ва Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институтлари базасида ташкил қилинган.

toshkent_tibbiyot_akademiyasi

Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан 2008 йилнинг 31 мартида берилган 18-сонли сертификатига асосан олий таълим муассасаси мақомига эга.

Тошкент тиббиёт академиясининг асосий фаолият йўналишлари (низомга мувофиқ):

  • аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва соғлиқни сақлаш тизимини тузилмасини такомиллаштиришда қатнашиш;
  • ўқув жараёнларини ташкил қилишда илғор таълим технологияларини кенг жорий қилиш негизида таълимни янги мазмун билан тўлдириш;
    бўлажак шифокор мутахасисларни айни вақтнинг ўзида даволаш амалиётининг аниқ кўникмаларини эгаллаш билан ўқитишни таъминлаш;
  • тиббиёт соҳасидаги педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан бирга уларга ватанпарварлик ва комил инсонлик ҳис туйғуларини юксак даражада, ўз касбини эгаллашга интилиш ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантириш;
    тиббиёт кадрларини тайёрлашда ватанимиз ва хорижий илғор тажрибаларни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва уларни Республика олий тиббий таълими тизимига жорий қилиш вазифаси юклатилган.


Факультетлар:

  • Даволаш;
  • Тиббий педагогика;
  • Тиббий профилактика;
  • Менежмент, тиббий биология, биотиббиёт мухандислиги ва ОМХ.
  • Малака ошириш;
  • Ҳарбий-тиббиёт;

 



Манзил: 100109, Ўзбекистон, Тошкент ш., Олмазор тумани, Фаробий кўчаси №2 уй.
Мўлжал: Янги ТашМИ
Телефон: +998781507825
Факс: +998781507828
E-mail: info@tma.uz
URL: www.tma.uz
Жамоат транспорти: 28, 10, 82, 116

 


🔥4.8 K марта кўрилди
, , , , , , , , , , , , , , , , , , , , , ,

Fikr bildirish

55863853