Тошкент давлат шарқшунослик университети

Тошкент давлат шарқшунослик университети — 1918-йилда ташкил топган, Марказий Осиёда ягона ва энг қадимги шарқшунослик олий таълим муассасасидир.


sharqshunoslik_universiteti

Университет тарихи

1918-йил ноябр ойида Тошкентда Туркистон Шарқшунослик институти ташкил этилди. Бу институт Ўрта Осиёда ягона илк шарқшунослик олий ўқув юрти бўлиб, қўшни мамлакатлар учун ҳам шарқшунослик фанининг турли соҳалари бўйича малакали мутахассислар етиштириб бера бошлади.

1990-йилда шарқ факультети негизида Тошкент Давлат университети қошида Шарқшунослнк институти ташкил қилинди. 1991 йил 15 июлда эса бу институт Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Тошкент давлат шарқшунослик институтига айлантирилди.



Шарқшунослик университети факультетлари:

  • Шарқ филологияси ва таржимашунослик;
  • Шарқ цивилизацияси ва тарих;
  • Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти, сиёсати ва туризм;
  • Хитойшунослик;
  • Кореяшунослик;
  • Японшунослик;
  • Туркшунослик.

Магистратура мутахассисликлари

sharqshunoslik_universiteti_magistratura


sharqshunoslik_universiteti


Иккинчи мутахассислик тўғрисида

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг 2008 йил 13 августдаги 15-сон баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш тартиби тўғрисида”ги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 21 августда 1844-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги таълимни ташкил этиш йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотга эга бўлган шахслар мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган тартибда иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумотни олиш ҳуқуқига эга.

Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт (шартнома) асосида амалга оширилади.

Иккинчи ва ундан кейинги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар) маълумот олиш учун абитуриентлар қабулини таълим муассасаси қабул комиссияси амалга оширади. Иккинчи ва ундан кейинги олий таълим бўйича қабул кўрсаткичлари таълим муассасаси учун муайян таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича ўрнатилган қабул режасидан (мувофиқ равишда бакалавриат ва магистратура бўйича) ортиқ бўлиши мумкин эмас.



Манзил: 100060, Тошкент ш., Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси 25 уй.
Мўлжал: Вестминистер университети
Телефон: +998 71 233 34 24 / +998 71 233 34 28
Факс: +998 71 233 52 24
E-mail: info@tsuos.uz
URL: www.tsuos.uz
Жамоат транспорти: 58, 96, 67, 51, 37, 2, 33, 38

🔥3.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853