Малака тоифа сертификатларини юклаб олиш бўйича видеойўриқнома

Ушбу саҳифада январь-июнь ойларида ўтказилган аттестация натижаларига кўра малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатларини шахсий кабинетлари орқали юклаб олиш бўйича видеойўриқнома билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг хабар беришича, жорий йилнинг 29 июнь куни Республикамизнинг барча ҳудудларидаги таълим ташкилотларида фаолият олиб бораётган педагогларнинг январь-июнь ойларида ўтказилган аттестация натижаларига кўра олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларнинг сертификатлари шахсий кабинетларига юборилди.

Барча педагогларнинг сертификатларлари 2022 йил 29 июнь санаси билан расмийлаштирилган ва шу санадан бошлаб кучга кирган.

Сертификатлар шахсий кабинетларда доимий равишда сақланиб туради ва сертификатларни исталган вақтда юклаб олиш мумкин бўлади.

Шу билан биргаликда, ўқитувчилардан шахсий кабинетларидан малака (тоифа) сертификатларини юклаб олишда шахсий маълумотларин учинчи шахсларга тақдим этмасликлари лозим.

📌 Сертификатларни юклаб олиш ёки Аттестация жараёнлари билан боғлиқ саволларингиз бўлса Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг ҳудудий (вилоят) бўлимларига мурожаат қилиш тавсия қилинади.



🔥12.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853