Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси

Ушбу саҳифада айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режаси ва тушунтириш хати билан яқиндан танишиб чиқишингиз мумкин.

ўқув режа oquv reja documents

Мазкур таянч ўқув режалар ва унинг тушунтириш хатлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 15 майдаги “Умумий ўрта таълим мактаблари учун 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режани тасдиқлаш тўғрисида”ги 125 сонли буйруғи асосида ишлаб чиқилди. Ушбу буйруғида белгиланган барча бандлар ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига ҳам тегишли ҳисобланади.

Ихтисослаштирилган давлат умумий ўрта таълим мактабларининг таянч ўқув режаси йўналиши ва хусусиятига кўра қуйидаги бешта блок-модуллардан ташкил топди:

  • филология фанлари;
  • ижтимоий фанлар;
  • аниқ фанлар;
  • табиий ва иқтисодий фанлар;
  • амалий фанлар.

Мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида ҳар бир умумий ўрта таълим муассасаси 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган ўқув режа ва тушунтириш хатини ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.

Айрим фанларни чуқур ўрганиш учун синфларни ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 7-августдаги 173-сон қарори билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисида Низомнинг 30-бандига мувофиқ амалга оширилади.


«Aйрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари ҳамда давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йили учун намунавий ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида»
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 26.07.2023 даги №224 буйруғи


«Таълим ўзбек тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режасига
ТУШУНТИРИШ ХAТИ»
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 26.07.2023 даги №224 буйруғига 1 илова


«Таълим рус тилида бўлган айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режасига
ТУШУНТИРИШ ХAТИ»
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 26.07.2023 даги №224 буйруғи 2 илова


«Таълим қозоқ, қирғиз, туркман, тожик тилларида бўлган айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг 2023-2024 ўқув йилига мўлжалланган намунавий ўқув режасига
ТУШУНТИРИШ ХAТИ»
Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 26.07.2023 даги №224 буйруғи 3 илова


 


🔥10.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853