Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
- Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
- Ҳудудга кириш жойлари;
- Тест синови ўтказиладиган жой номи;
- Тест синови ўтказиладиган жой манзили;
- Сектор рақами;
- Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
- Жойларнинг Google харитадаги геолокацияси.
Тест синовларини ўтказиладиган бино, стадион ва хиёбонлар рўйхати dtm.uz/page/test_2022 манзили орқали бериб борилади.
Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Ўхшаш мавзулар
Ўзбекистон олий ўқув юртларига ўртача ўтиш баллари (2016-2017)
ОТМга ўқишга кирмоқчи бўлган хотин-қизлар учун муҳим хабар эълон қилинди
Мустақиллик йилномаси (Ўзбекистон йил номлари)
Умумтаълим фанларидан миллий тест тизими учун намунавий тест топшириқлари
Абитуриент 68 балл олса, аниқ ўқишга кирадими? (видео)
5та фандан тест синовларига оид ҳозиргача маълум бўлган барча маълумотлар