ДТМ мандат натижаларини эълон қилди

Мандат натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.Давлат тест маркази 2022/2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилди. Натижаларни қуйидаги усуллар билан аниқлаш мумкин.

mandat dtm

1. My.dtm.uz сайтига абитуриентнинг паспорт церияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2. Мandat.dtm.uz сайти орқали.

3. СМС хабарнома хизмати орқали:
5100 рақамига абитурийентнинг ID-рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитурийентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

@e_dtm_mandatbot

@e_dtm_mandat1bot

@e_dtm_mandat2bot

@e_dtm_mandat3bot

@e_dtm_mandat4bot

5. QR-код орқали:
Aбитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда.

6. Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.



🔥4.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853