Ўқитувчилар ўртасида фан олимпиадаси ўтказилади

Ўқитувчилар ўртасида Республика олимпиадасининг ҳудудий босқичи ўтказилади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича ишлаш департаменти хабар бермоқда.

matematika_olimpiada

Олимпиаданинг ҳудудий босқичи ҳудудларда 1 кун давомида ташкил қилинади.

Куннинг биринчи ярмида: Ўқитувчиларга 40 та тест топшириқлари тақдим қилинади, унда бажариш учун 2,5 соат (150 дақиқа) вақт ажратилади.

Қуйидаги қийинлик даражасидаги тестлар берилади:

  • 1-10 савол (содда даража) — 1,6 балл,
  • 11-25 савол (ўрта қийинлик даража) — 2,5 балл,
  • 26-40 савол (қийин даража) — 3,1 балл, жами: 100 балл.

Куннинг иккинчи ярмида: Тест саволлари муҳокамаси бўйича давра суҳбати ташкил қилинади.

onlayn_olimpiada

Ҳар бир фан бўйича юқори натижа (1-,2-,3-ўрин) кўрсатган 3 (уч) нафардан, жами 12 нафар устозлардан иборат ҳудудий терма жамоа шакллантирилади ва республика босқичида иштирок этади.

Турли номинациялар бўйича тақдирлаш диплом ва вилоят ҳокимлигининг, ҳудудий бошқармалар ташаббуси билан эсдалик совғалари ҳам берилиши мумкин.



🔥4.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853