Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади

Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади. Бу ҳақида Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби хабар бермоқда.

bryuki_devochkam_zimoy-v_shkolu

Савол: Кунларнинг совий бошлагани ва қизимнинг саломатлиги сабабли мактабда ўқийдиган қизимга шим кийдирган эдим, мактаб маъмурияти қизимни уйга қайтариб юборди. Айтингчи, совуқ ҳавода ўқувчи-қизларга мактабга шим кийиб бориш мумкинми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

 


🔥3.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853