Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари қачон ўтказилади?

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари қачон ўтказилади? Давлат тест маркази ушбу саволга жавоб берди.

test abiturient dtm

Маълумки, 2022 йил 24 октябр куни математика, физика, кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳонлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланган эди.

Талабгорларни рўйхатга олиш 12 ноябрга қадар давом этди ва тест синовлари 4 ва 18 декабр кунлари бўлиб ўтади.

Ҳозирда талабгорлар томонидан она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари ўтказиладими деган мазмунда кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Давлат тест маркази шуни маълум қиладики, ДТМ томонидан умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларини январ ойида ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Бунда миллий сертификат имтиҳонлари физика, кимё ҳамда она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтади.



🔥2.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853