Ер аҳолиси сони 8 миллиардга етди – БМТ

Бугун, 15 ноябр куни Ер сайёраси аҳолиси сони 8 миллиард кишига етди. Бу ҳақида БМТ матбуот хизмати хабар берди.

“Бу инсоният тараққиётидаги тарихий босқичдир”, – дейилади хабарда.

БМТ хабарига кўра, 2030 йилга келиб Ер аҳолиси 8,5 миллиардга етса, 2050 йилда 9,7 миллиард, 2100 йилда эса – 10,4 миллиард кишига етади.

Бундан бор-йўғи 12 йил аввал Ер аҳолиси сони 7 миллиард кишини ташкил қилган. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2037-йилга келиб, 9 миллиардлик кўрсаткич ҳам қайд этилади.

Маълумот учун, бугунги кунда Ер аҳолисининг 18,1 фоизи Хитойда (1,45 миллиард киши), 17,7 фоизи Ҳиндистонда (1,41 миллиард) ҳаёт кечиради. АҚШ ҳудудида яшовчи фуқаролар сони эса 335 миллион кишини ташкил этади.



🔥321 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853