Мактаб ўқувчилари учун қишги таътил қачон бошланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мактаб ўқувчилари учун қишки таътил кунларини эълон қилди.


zamonaviy_maktab

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабр куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 10 январгача давом этади. III чорак эса 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.


Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомга кўра, мактабда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

— кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

— қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

— баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

👉 ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Таътилнинг охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда, дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

I синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

 


🔥4.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853