ТРКИ-III (C1) сертификати тоифа олишда имтиёз берадими?

ТРКИ-III (C1) сертификати тоифа олишда имтиёз берадими? Педагог кадрлар аттестасияси бўлими ушбу саволга ойдинлик киритди.

TRKI-TORFL TRKI-III (C1) sertifikati toifa olishda imtiyoz beradimi?

ТРКИ-III (C1) Сертификати учун тоифа олишда имтиёз берилмайди.

Низомнинг 36-банди Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.

P.S Айрим ижтимоий тармоқларда ўтган йиллардаги қарор тарқатилиб, ўқитувчиларда кўплаб саволлар туғилмоқда. Мазкур cертификатлар учун имтиёзлар фақатгина бир марта, 2022 йил январь-июнь ойларида ўтказилган аттестацияларда берилган. Ундан кейинги даврлар учун эса тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида бекор қилинган.

 


🔥6.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853