Ер юзидаги энг совуқ маскан қаерда жойлашган? (видео)

Тасаввур қилинг-а, қишда одатий ҳаво ҳарорати 45-50 градус, шунчалик совуқлигидан сув ҳавода музлайди, машиналар кечаси ҳам ўчирилмайди, одамлар бир неча қават кийимлар кийишади. Йўқ, бу фантастик роман эмас, бу Ердаги ҳақиқий жой.


samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle

Оймяко́н (ёқут. Өймөкөөн) — Саха Республикасидаги (Якутия) қишлоқ бўлиб, у қиш мавсумида рекорд даражада паст ҳарорати учун Ер юзидаги энг совуқ жой сифатида танилган. Оймяконда 1933 йилда расмий равишда қайд этилган энг паст ҳарорат -67,7°C. Бироқ, норасмий маълумотларга кўра, 1938 йилда қишлоқда бунданда пастроқ ҳарорат қайд этилган -77,8° С (!).


 

Оймякон иқлимига қишлоқнинг денгиз сатҳидан 741 метр баландликда ва океандан жуда узоқда жойлашганлиги таъсир кўрсатади. Баландлик ҳароратни денгиз сатҳидан 4 даражага пасайтиради. Бу баландлик ҳавонинг тунги совишини оширишга ҳам таъсир қилади.


-55°C да ақлни оздирувчи 8 тажриба (рус тилида)
(Дунёдаги энг совуқ шаҳар: Якутск)

Бир неча йил муқаддам Янги Зеландиялик фотограф Амос Чаппл (Amos Chapple) Якутскдан 900 километр масофани босиб ўтиб, Оймякон аҳолисининг қаттиқ аёздаги ҳаётини суратга олди. Унинг фотосуратлари туркуми ҳақли равишда дунёдаги энг совуқ йирик шаҳар ҳисобланган Якутскда ҳам, аҳолиси атиги 500 кишидан иборат бўлган Оймяконда ҳам одатий қиш кунларини акс эттиради.

samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle

«Мен биринчи марта -47°C да ташқарига чиққанимда, юпқа шим кийган эдим. Совуқ сизнинг оёқларингизни жисмонан қучоқлай бошлаган туйғуни эслайман, лекин яна бир ажабланарли томони, тупугим лабларимни тешадиган ингичка игналарга айланарди», – дейди Янги Зеландиялик фотограф Амос Чаппл.


Якутскдаги марказий бозор

samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle_230

Суяклар йўли — Оймякон қишлоғига борадиган ягона йўл

samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle

Оймякон қишлоғининг марказий кўчасидан ўтаётган аёл

samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle

Кўпгина ҳожатхоналар ташқарида жойлашган — 30 метрли музни тешиш деярли имконсиз

samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle

Фермер сигирларни тунаш учун махсус иситиладиган молхонага ҳайдамоқда

samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle

Автомобиллар махсус иситиладиган «гараж»ларга қўйилади ёки ўралади, акс ҳолда ёз ойигача машина минмасликка тўғри келади

samoe_xolodnoe_mesto_na_zemle


Дунёдаги энг совуқ шаҳар (рус тилида)

манба

 


🔥5.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853