Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати неча даража бўлиши керак?

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати неччи бўлиши керак?


Какой должна быть температура воздуха в учебных помещениях образовательных учреждений?

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.



🔥5.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853