Рус тили фанидан аудиоматнлар тўплами (5 синф)

Ушбу саҳифада рус тили фанидан E. A. Хамраеванинг илмий таҳрири остида ўзбек ва бошқа тилларда ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактабининг 5 синф ўқувчиларига мўлжалланган дарсликлар учун яратилган аудиоматнларни юклаб олишингиз мумкин.

Рус тили фанидан аудиодарсликлар тўплами (11 синф)

Аудиокитоб (лотинча: audio «тинглаш») ҳар қандай аудио ташувчи воситада ёзилган овозли адабий асардир.

 

Аудио ташувчи воситалар — грампластинкалар, компакт (CD) дисклар, компакт кассеталар, қаттиқ дисклар ёки Интернетдан аудио файллар бўлиши мумкин.

 

Аудиокитоблар ҳам қизиқарли, ҳам тарбиявий, таълим берувчи бўлиши мумкин. Уларга ногиронлар, кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар учун аудио адабиётлар, ёш болалар учун яхши ўқиладиган эртаклар, хорижий тиллар бўйича аудио курслар, ўз-ўзини ривожлантириш учун аудио қўлланмалар, аудио йўлбошловчиларни киритиш мумкин. Бироқ, турли радио дастурларнинг ёзувлари аудиокитоблар ҳисобланмайди, балки бу спектакллар, овозли чиқишлардир.

 

Аудиокитобларни ишлаб чиқариш ихтисослашган нашриётлар, кўзи ожизлар кутубхоналари, нотижорат жамоат ташкилотлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.


Рус тили фанидан аудиодарсликлар тўплами (5 синф)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 



🔥5.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853