Математика ва биология фанларидан миллий сертификат тест синовлари муддати эълон қилинди

2023-йил 30-январ куни математика ва биология фанларини билиш даражасини баҳолаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланган эди.


Рўйхатга олиш my.dtm.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлими орқали амалга оширилмоқда ва 8 феврал (тўлов қилиш 9 феврал) га қадар давом этади.

Шу сабабли тест синовида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар 8 феврал куни (шу куни ҳам) га қадар рўйхатдан ўтишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз.

Тест синови эса 2023 йил 19 феврал (якшанба) куни бўлиб ўтади ва ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Тест синови барча ҳудудларда ташкил этилади ва талабгорлар тест синови ўтказиладиган жойлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда рўйхатга олинади.

Бунда бирор ҳудуд тўлган тақдирда тест топшириш ҳудудини ўзгартириб, бошқа ҳудудда тест синовида иштирок этиш мумкин бўлади.



🔥2.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853