«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда

Давлат дастури лойиҳасида Таълим вазирликлари томонидан 2023 йил апрелга қадар “Педагог ходимининг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда.


«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда

Қонун лойиҳасида шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш таклиф этилмоқда:

  • педагогларни ўз касбий фаолиятига кирмайдиган ишларга жалб қилишни тақиқлаш ҳамда уларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш;
  • педагог ходим фаолиятининг кафолатлари ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини мустаҳкамлаш, шу жумладан уларни юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш ва тиббий кўрикдан ўтказиш, ўқув қўлланмалар билан таъминлаш;
  • педагоглардан ҳисоботлар ва бошқа маълумотларни талаб қилиш, уларнинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, турли тадбирларда қатнашишга мажбурлашга йўл қўймаслик.

 

Адлия вазирлиги 2020 йил ноябр ойида “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган эди.

Лойиҳа бўйича таклифни ушбу саҳифада қолдиришингиз мумкин.



🔥2.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853