Оммалаштириш электрон платформасига 9 мингдан ортиқ ишлар келиб тушди

Оммалаштириш электрон платформасидан жорий йилнинг 23 январидан – 1 февралига қадар бўлган муддатда 34 649 нафар умумий ўрта таълими мактаби ўқитувчилари рўйхатдан ўтди ва жами 9 064 та ҳужжат келиб тушди. Бу ҳақида ММТВ ҳузуридаги Республика таълим маркази хабар бермоқда.

Оммалаштириш электрон платформасига 9 мингдан ортиқ ишлар келиб тушди

Илғор тажрибага эга бўлган ва фаолияти давомида замонавий методикаларни қўллаб келаётган ўқитувчиларни аниқлаш ва уларнинг илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида электрон платформа www.ommalashtirish.uz жорий этилди.

Илғор иш тажрибаларни оммалаштириш электрон платформасига ҳудудлардаги ўқитувчилардан келиб тушган ишларнинг 2 848 тасини методик қўлланма, 5 419 тасини дарс ишланма, 797 тасини видеодарс ташкил этади.

1 февралгача қабул қилинган ишлар дастлаб бир ой давомида яъни 28 февралга қадар ўқитувчилар томонидан баҳоланади. 2-босқичдаги саралашда эса келиб тушган ишлар ҳажмига нисбатан тенг ярми баллар юқорилигига кўра экспертлар томонидан кўриб чиқишга қабул қилинади.

1 мартдан 20 мартга қадар сараланган ишлар экспертлар томонидан кўриб чиқилиб тўпланган балл даражасига қараб 20% и республика, 30% и вилоят ва 50% и туман даражасида оммалаштирилади.

 


🔥1.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853