Устама олиш учун миллий сертификатда энг камида неч фоиз натижа қайд этиш лозим?

2020 йил 1 декабрдан бошлаб босқичма-босқич бакалавриат таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасидаги умумтаълим фанларидан билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими жорий этилганди. Ушбу сертификат ўқитувчиларга қандай имтиёз беради?

Устама олиш учун миллий сертификатда энг камида неч фоиз натижа қайд этиш лозим?

Умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларида сертификат олиш учун максимал баллнинг камида 60 фоизини тўплаш лозим. Лекин устама олиш учун минимал талаб тегишли вазирликлар томонидан белгиланади. 2022 йил 11 майда қабул қилинган Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурда умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга 20% (халқаро тан олинган сертификатларга 50%) миқдорида устама берилиши белгиланган.



Бунда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ҳар йили сертификалар (уларнинг комбинацияси) рўйхатини ва ҳар ойлик устама олиш учун уларнинг энг кам даражасини тасдиқлайди ҳамда ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради. 2022-йилда устама олиш учун сертификатнинг энг кам даражаси миллий сертификат учун 80% этиб белгиланган.

 


🔥12.9 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853