Бу йил мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширишади?

Бу йил мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топширишади? Қайси фанлар мажбурий? Ушбу саҳифада барча саволларингизга жавоб топасиз.

2023-2024 ўқув йилида ўқувчиларнинг якуний давлат аттестацияси Мактабгача ва мактаб таълим вазирининг 2024-йил 20-мартдаги 87-сонли буйруғига асосан ўтказилади.

Итоговые школьные экзамены 2022 Узбекистан

9-синф ўқувчилари учун: она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, Ўзбекистон тарихи, жисмоний тарбия фан бўйича;

11-синф ўқувчилари учун: она тили ва адабиёт, математика, ўзбек тили, чет тили, Ўзбекистон тарихи ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний давлат аттестацияси ўтказилиши белгиланди.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, 5-апрелга қадар таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.

9-синфлар учун Жисмоний тарбия фанидан 1-6 май, Она тили ва адабиёт фанидан – 27-май, Математика фанидан – 30-май кунлари битирув имтиҳонлари ўтказилади.

11-синфлар учун Она тили ва адабиёт фанидан – 29-май, Математика фанидан – 1-июн кунлари битирув имтиҳонлари ўтказилади.

 


2023-2024 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари учун якуний назорат имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари

Maktab imtihon


Умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги сертификат ҳамда чет тили фани бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар якуний давлат назорат имтиҳонидан муайян фандан озод қилинади.

 

 

 



🔥31.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853