Математика ва биология фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

2023 йил 19 феврал куни ўтказилган математика ва биология фанлари бўйича миллий сертификат имтиҳони натижалари эълон қилинди.

Математика ва биология фанларидан миллий сертификат натижалари эълон қилинди

Тест натижалари my.dtm.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар “Миллий сертификат” бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.

Тест натижаларига кўра энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон шаклдаги сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

  • 60 фоиздан 86 фоизгача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл;
  • 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилади.

Миллий сертификатга эга ўқитувчиларга устамалар берилади. Ушбу саҳифада батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 


🔥1.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853