Кимё фанидан имтиҳон саволлари (2023)

Мазкур методик тавсияда якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги информатика курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.


Кимё фанидан имтиҳон саволлари (2023)


Кимё
9 синф

2022–2023 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларида кимё фанидан якуний имтиҳон ушбу тавсия этилган билет саволлари асосида оғзаки жавоб бериш усулида ўтказилади.

Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмаларининг йиғилиш қарорига мувофиқ якуний имтиҳони материалларига 15%-20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.

Билетлар сони 30 та бўлиб, ҳар бир билетда 3 тадан савол ва топшириқлар берилган. Савол назарий ва масала ечиш ёки машқлар бажариш бўйича топшириқлардан иборат бўлади. Топшириқларга тайёргарлик учун 20 дақиқа вақт ажратилади.

Ўқувчиларни баҳолашда тўғри жавоб “5” баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб ўртача балл чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4



Кимё
11 синф

2022–2023 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфларида кимё фанидан якуний имтиҳон оғзаки сўров шаклда ўтказилади. Ҳар бир ўқувчи биттадан билетни танлаб олади. Билетлар сони 30 та бўлиб, ҳар бир билетда 3 тадан савол ва топшириқлар берилган. Савол назарий ва масала ечиш ёки машқлар бажариш бўйича топшириқлардан иборат бўлади. Тайёргарлик кўриш учун 20 дақиқа вақт берилади.

Ҳар бир саволга жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб, ўртача баҳо чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4.

 


🔥2.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853