Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан олинган тоифа тарбия фанига ҳам ўтадими?

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан олинган тоифа тарбия фанига ҳам ўтадими? Ушбу саволга Педагог кадрлар аттестасияси бўлими жавоб берди.

Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан олинган тоифа тарбия фанига ҳам ўтадими?

Савол: Мен Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 68 мактабнинг Миллий истиқлол ғояси ва ҳуқуқ таълими ўқитувчисиман. Мен тарбия ва ҳуқуқдан дарс бераман. Мен ҳуқуқ фанидан 2022 йил декабрь ойида 2 тоифа олдим. Саволим: Менинг бу тоифам тарбия фанига ҳам ўтадими? Ўтса, бу қайси буйруқ эканлигини айтсангиз? (Ж.Д)


Жавоб: Амалдаги тартибга кўра, Низомнинг 18 банди: Педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади, профессионал таълим ташкилотларининг умумкасбий ва махсус фан ўқитувчилари бундан мустасно.

Профессионал таълим ташкилотларида икки ёки ундан ортиқ умумкасбий ва махсус фанлардан дарс бераётган педагог кадрлар ўқув юкламаси кўп бўлган битта ўқув фани бўйича, бир нечта фандан ўқув юкламаси тенг миқдорда бўлган ҳолларда педагог кадр томонидан танланган ўқув фани бўйича аттестациядан ўтказилади.

Бунда профессионал таълим ташкилотлари умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиларига аттестация натижалари бўйича берилган лавозими улар дарс бераётган фан соҳаси бўйича бошқа ўқув фанларига ҳам тегишли бўлади.

 


🔥2.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853