“Мактаб битирувчилари учун IT университетлар ва имкониятлар” мавзусида онлайн семинар

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида 12 апрель куни, соат 12:00 да очиқ мулоқот кўринишида “Мактаб битирувчилари учун IT университетлар ва имкониятлар” мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 12-апрел куни соат 12:00да мактаб битирувчиларини замонавий касблар билан таништириш мақсадида юртимиздаги IT университетлари вакиллари билан онлайн мулоқот ташкил этилди.

Унда IT соҳасида кадрлар тайёрловчи қуйидаги етакчи олий таълим муассасалари томонидан тақдимотлар қилинди:

  • Янги Ўзбекистон Университети;
  • Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
  • Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети;
  • Тошкент шаҳридаги Амити университети;
  • Тошкент халқаро таълим университети;
  • “IT Park University” университети

Тақдимотлар орқали мазкур университетлардаги мавжуд шарт-шароитлар, имкониятлар ва келгусида замонавий касбларни эгаллаш учун йўналишлар бўйича ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 


🔥973 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853