Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олади?

Бугун, 21 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори имзоланди.

Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан неча кун дам олади?

Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2023 йилда Рамазон ҳайити куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2023 йил 21 апрель Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–270-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилди.


Президент фармонига кўра, Рамазон Ҳайити муносабати билан қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

21-апрел, жума — Ҳайит байрами;
22-апрел, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
23-апрел, якшанба — одатдаги дам олиш куни;
24-апрел*, душанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

P.S. 24-апрел, душанба куни барча учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

Яъни ушбу кун ҳисобидан ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимлар бошқа куни ишлаб бериши шарт бўлмайди, улар учун 29-апрел, шанба куни ҳам дам олиш куни бўлади.



🔥1.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853