«Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланди

Бугун 1-май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб, бир овоздан маъқулланди.


“Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси маъқулланди

Ушбу қонун лойиҳасига кўра, қуйидаги ўзгаришлар назарда тутиляпти:

  • педагоглар мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этилади;
  • педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқланади;
  • илк бор касбий фаолият бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига ўқитувчи-мураббийликни амалга оширувчи педагог ходим бириктирилади;
  • давлат таълим ташкилотларида фаолият юритаётган педагог ходимлар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтади;
  • педагог ходимнинг касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш давлат томонидан таъминланади.



🔥6.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853