Кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатнома бериш бошланди

2024 йил 28 январ (якшанба) куни бўлиб ўтадиган кимё ва география фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномаларни бериш бошланди.

Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатнома бериш бошланди

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.uzbmb.uz сайтининг “Миллий сертификат” бўлимидан олишлари мумкин.

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида 08:30 дан бошлаб (тест синови 10:00 да) киритилади.

❗️ Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.
 


🔥1.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853