Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтди

2023 йил 14 май куни она (ўзбек, рус, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтди.


Она тили ва адабиёт фанидан миллий сертификат имтиҳонлари бўлиб ўтди
 

Имтиҳонлар талабгорларга қулай бўлиши учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Унда 6 479 нафар талабгор иштирок этди ва 5 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди.

Тест синови натижалари йигирма иш куни ичида эълон қилинади ва энг юқори баллнинг камида 60 фоизини тўплаган талабгорларга электрон сертификат тақдим этилади.

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларга киришда мутахассислик фани бўйича қуйидагича балл берилади:

  • 60 % дан 86 % гача — максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл;
  • 86 фоиз ва ундан юқори — максимал балл.

Шунингдек, миллий сертификатга эга абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича энг юқори балл берилса, умумий ўрта таълим ўқитувчиларига уларнинг тариф ставкаларига нисбатан 20% миқдорида устама тўланади.

 


🔥1.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853