ОИТС нима дегани? (видео)

Орттирилган иммун танқислиги синдроми (ОИТС) — рет-ровирус гуруҳига мансуб вирус қўзғатадиган касаллик бўлиб, икки даврга бўлинади: ОИТВ инфекцияси ва бевосита ОИТС (СПИД) даври. ОИТВ инфекцияси даври одам организмида вирус бор, лекин касаллик аломатлари ҳали на-моён бўлмаган давр.

spid_haqida

Вирус деярли бир вақтда Парижда профессор Люк Монтане ҳамда АҚШда профессор Галло бошчилигидаги олимлар томонидан кашф этилган (1983 йил). Бу вирус одамнинг иммунитет тизимига танлаб таъсир кўрсатади, айниқса, СД4+ иммун ҳужайраларига қирғин келтиради. Вирус одам организмига тушгач, 2—3 кундан сўнг, 25—30% ҳолларда бирламчи инфекция даврига хос аломатлар кузатилиши мумкин.

ОИТС – нима дегани? (видео)

Бу «ўткир сероконверсия синдроми» деб аталади, бунда ҳарорат кўтарилади, тунда терлаш, бўғимлар ва бош оғриғи, лохаслик, қайт қилиш, ич кетиши, баданда, айниқса, унинг юқори қисмида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Бу аломатлар одам организмига тушган вирус таъсирига иммунитет тизими маълум даражада жавоб қайтариш реакцияси билан боғлиқ. Лекин бу даврда антителаларни аниқлаш натижа бермайди, чунки иммунитет тизимининг жавоби ҳали тўлиқ шаклланмаган бўлади. Касалликнинг бу даври 8—10 йилгача, баъзан ундан ҳам узоқ давом этиши мумкин. Ҳозирги кунда амалиётда ОИТВ инфекцияси ташҳисини қўйиш қонда касаллик вирусига қарши пайдо бўлган антителоларни аниқлаш — иммун фермент таҳлили (ИФТ) реакциясига асосланган. Дастлабки антителалар вирус организмга тушгач, 3 ҳафтадан сўнг шакллана бошласа ҳам, қўлланадиган диагностикумлар уларни илғай олмайди. Шу боис, одамга ушбу инфекция илашгани тўғрисида вирус организмга тушганидан сўнг 90 кун ўтказиб олинган текшириш натижасига қараб хулоса чиқариш мумкин.

ОИТС ОИТВ инфекциясининг якуний даври ҳисобланади. Вирус билан организм ўртасидаги кураш узоқ давом этиб, вируснинг устунлиги билан тугайди. Шу вақтдан ОИТС даври бошланади. Бу даврда одам организми ҳар қандай микробга бардош бериш хусусиятини йўқотади. Жумладан, нафас, меъда-ичак, сийдик йўлларида доимо мавжуд бўлган ва касаллик қўзғата олмайдиган микроблар ҳам фаоллашиб, турли хасталикларни келтириб чикари-ши мумкин. Уларнинг намоён бўлиши организмда юзага келган ОИТС ҳолати билан боғлиқ бўлгани учун, ушбу гуруҳга кирувчи касалликлар жамланган ҳолда ОИТС билан боғлиқ инфекциялар деб аталади. Булар бактериал инфекциялар, замбуруғли касалликлар, вируслар қўзғатадиган касалликлар, Капоши саркомаси ва ҳ.к.

Касаллик вируси инфекция юққан одамнинг қонида, эркаклар шаҳватида, аёлларнинг жинсий аъзолари чиқиндиларида ва кўкрак сутида бўлади. Шунинг учун ОИТВ, асосан, уч хил йўл билан юқади: қон орқали, жинсий алоқа воситасида ва инфекция юққан онадан ҳомиласига вертикал йўл билан ўтади.

ОИТС билан оғриганларнинг кўпчилигини наркоманлар (гиёхвандлар), фоҳишалар, гомо ва бисексуаллар ташкил этади. ОИТС организмга жинсий алоқа, парентерал муолажалар (ностерил игна, шприц ва бошқа тиббий анжомлар ишлатилганда), инифицирланган қон ва унинг ўрнини босувчи Орттирилган_иммун_танқислиги_синдромириларни қўллаш, аъзо ва тўқималарни кўчириб ўтказиш (трансплантация) вақтида, шунингдек, вирусни юктириб олган онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида, туғиш жараёнида ва гўдак эми-зиладиган бўлса, кўкрак сути билан юқиб қолиши мумкин.

Ўзбекистонда ОИТВ/ОИТС билан боғлиқ масалалар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТВ/ОИТС хизмати томонидан амалга оширилади. Республика .ОИТВ/ОИТС маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ОИТВ/ОИТС маркази, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ОИТВ/ОИТС марказлари ўз худудларида ушбу соҳа фаолияти билан боғлиқ барча профилактик, эпидемиологик, лабораторик текшируви, даволаш тадбирларини олиб боради. Ҳар бир марказ қошида ўз ихтиёри билан лаб. текшируви учун келганларни сир сақлаган ҳолда текширадиган аноним хоналар мавжуд. Мақсадли гуруҳларгиёҳвандлар ва секс ходимлари билан вирус юқиб қолишининг одсини олиш мақсадида хуфиёна иш олиб борадиган Ишонч пунктлари (ИП) ҳам ишлайди.

Профилактикаси. Ушбу инфекция кенг тарқалган касалликлардан бири бўлгани учун муҳофаза тадбирлари ижтимоий ҳаётнинг барча соҳа вакиллари иштирокида олиб борилиши лозим. Ҳар бир йигит-қиз бу инфекциянинг тарқалиш йўллари, унинг олдини оладиган тадбирлардан хабардор бўлиши ва ўзини ундан эҳтиёт қилиши керак.

ОИТС – нима дегани? (рус тилида)

 


🔥15.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853