Драма театрида учрашув

2014 йилнинг 3 мартида Жиззах Вилояти Юнус Ражабий номли Академик Драма Театрига пойтахтимиз бўлмиш Тошкент шаҳридан Хамза театри артистлари ташриф буюришди. Албатта, меҳмонлар бўш қўл билан келишмади. Пойтахтимиз артистлари тақдим этган “Қирмизи олма” спектакли келган меҳмонларда жуда яхши таасурот қолдирди.

Шу жумладан, мазкур тадбир ва спектаклда “Умид” мактаб – интернати ўқувчилари ва ўқитувчилари қатнашишди.

Учрашув бошида Жиззах вилоят ҳокими Сайфиддин Умаров ўз нутқи билан учрашувни очиб берди. Вилоят хокими ўз нутқида Ёдгор Саъдиевни “хамшаҳримиз” деб атади ва бунинг сабаби сўралганда “Сиз Жиззах шаҳри одамисиз” деб изоҳ берди. Ундан сўнг учрашувнинг энг азиз меҳмонларидан бири Ёдгор Саъдиев жиззахликларга илиқ эҳтиром учун миннатдорчилик билдирди.


 

Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (1) Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (8)
Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (2) Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (6) Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (5)
Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (4) Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (3) Юнус Ражабий номли драмма ва мусикалий театрда учрашув (9)

9”Б” синф ўқувчилари Мўминов Муродилла ва Яхшиликов Мухриддин

🔥368 марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853