Мактаб ўқувчисига мобил телефон керакми?

Ҳеч ким фарзандига ёмонлик истамайди. Аммо, баъзан уларга қилаётган меҳрибонлигимиз, ғамхўрлигимиз панасида билиб-билмай ёмонлик қилиб қўяаётган бўлсак-чи?

Мактаб ўқувчисига мобил телефон керакми?

Хусусан, сўнгги ўн йилликда ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурган мобил телефонлар болаларимиз учун ҳам бегона эмас. Ҳаттоки, улар мобил телефонларнинг имкониятларини ўзлаштиришда катталардан кўра илғор. Аммо, танганинг иккинчи томони бор-ки, бу ҳақида дунё мутахассислари бонг уришни бошлагани аллақачонлар эди. Яъни, уяли телефоннинг болалар саломатлигига таҳдиди бугунга келиб кун тартибидаги долзарб масалалардан бирига айланади. Шундай экан савол туғилади, “сотка” мактаб ўқувчиларига ва болаларга қанчалик зарур?

Хусен Тангриев (журналист):  Ўсмирлар орасида уяли алоқа аппарати — яшаш тарзининг ўзига хос кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. Яъни, қўл телефонига қараб, кимнинг ота-онаси қанча пул топишини бемалол айтиб бериш мумкин. Мана шундай ҳолатлар туфайли ўсмирлар орасида носоғлом рақобат пайдо бўлиши, натижада оилада уриш-жанжал юзага келиши мумкин. Мобил телефон — оила бюджети учун ортиқча сарф-харажат демакдир. Айниқса, агар бола ўз суҳбатини назорат қилишни билмаса. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, «сотка» кўтариб юрувчи болаларнинг 68 фоизи «сотка»сизларга қараганда ёмон баҳоларда ўқишар экан.

Жасурбек Уринбоев (филолог): Қишлоқ жойларида болалар кўз-кўз қилиш учунгина қўл телефони олиб юришади. Яқинда бир воқеани гувоҳи бўлдим. Бир мактаб ўқувчиси уйига бориб, онасига „Сотка“ олиб беринг, мактабда фақат менда телефон йўқ дея дағдаға қилган. Онаси ҳозир унга телефон олиб беришга имкони йўқлигини ва керак бўлса ўзи пул топиб олишини айтгач, вақтинчалик мактабга бормасдан мардикорлик қилиб пул ишлаб, орзусига эришибди.

Маъсуд Маҳсудов (банк ходими): Телефонлар одамларни шахсий мулки ва уни олиб юриш ёки олиб юрмаслик хам одамларни шахсий иши. Болакай ё қизалогидан хотиржам бўлиш учун отаси телефон бериб қўйса бунинг ёмон жойи йук. Телефонлар ўқишга ҳалакит бериши бу бошқа масала. Тартиб бўйича нафакат мактабларда, балки Олий ўкув юртларнинг ҳаммасида дарс пайтида уяли телефонлардан фойдаланиш таъқиқланган. Бу тартибга риоя этилишини назорат қилувчилар эса ўқитувчилар. Демак ўқитувчилар талабни қаттиқ қўйсалар ҳаммаси жойида булади.

Нигора Умарова (модератор): Бу замон талаби. Бора-бора соткалар ҳам оддий калькуляторлар сингари, инсон хаётида одатий ва ажралмас буюмга айланиб колмокда. Унинг хаётдаги роли кучаймокда. Шунинг учун замон билан ҳамнафас яшаш керак. Ота-она ўз фарзанди билан доим алоқада бўлиши жиҳатидан мобил телефон жуда кулай Фарзандининг қаерда, ким ва нима иш билан бандлигини билиш ота-онага ҳотиржамлик бағишлайди Шунинг учун мобил телефон мактаб ўқувчилари учун хам керак.

Раъно Хўжаева (таржимон): Аввало телефондан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш керак. Жамоат жойидаги телефон сўзлашувлари эшитиб, хайрон қоламан. Нахотки шу даражада сўзлашув одобини йўқотган булсак. Телефон жониворга раҳмим келиб кетади. Соатлаб гаплашиш оқибатида тутаб кетмаганига қойил қоласан. Одамларни асабига тегиб, жамоат жойларда мусиқани баландлатиб эшитиш умуман маънан соғлом одамнинг иши эмас. Шахсан мен мактаб ўқувчилари учун мобил телефонларни бутунлай таъқиқлаш тарафдориман.

Мактаб ўқувчисига мобил телефон керакми?

Абдужаббор Жумаев (шифокор): Уяли алоқа воситалари асаб тизимининг емирилишига, инсон миясида турли шишлар ва симталар ҳосил бўлишига олиб келади. Бундан ташқари „сотка“дан мунтазам ва меъёридан ортиқча фойдаланувчилар орасида уйқусизлик, бош оғриғи, бурундан қон кетиши, хотиранинг пасайиши билан боғлиқ касалликларга чалинувчилар кўп учрайди. Бу айниқса, ёш болаларда оғир кечади. Чунки, уларда ташқи таъсирларга қарши иммунитет тўла шаклланмаган бўлади. 18 ёшга тўлмаганлар ва ҳомиладор аёллар телефонлардан фойдаланаётганда 3-4 дақиқадан ортиқ гаплашишлари мумкин эмас. Энг ёмони, уяли алоқа телефонлари болаларнинг организмига, бўйининг ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Баъзан энди тили чиқаётган, хеч нарсанинг маънисини билмаган болага ҳам қўл телефонни тутқазамиз, бу билан боламизга қандай хавфларни рўпара қилаётганимизни ўйлаб кўрмаймиз.

Баҳриддин Шайвалиев (Халқ таълими вазирлиги ходими): Мобил алоқадан таълим жараёнида фойдаланиш Халқ таълими вазирлигининг махсус йўриқномалари асосида тартибга солинмоқда. Амалдаги тартибларга кўра, ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам дарс пайтида мобил телефондан фойдаланишлари қатъиян таъқиқланади. Менимча, сиз кўтарган масалани қандайдир таъқиқ ва чекловлар, турли тартиб ва меъёрлар билан ҳал этиб бўлмайди. Бунда фақат ва фақат тарғибот ва ташвиқот энг катта роль ўйнайди. Яъники, ота-оналарни, ўқитувчи ва ўқувчиларни мобил телефон зараридан тортиб, ундай фойдаланиш маданияти ҳақида чуқур ёритиб борилса, бас. Охирги қарорни эса абонентнинг ўзи қабул қилсин. Мобил алоқанинг инсон организмига зарарлари нечоғли юқори экани тобора ўз исботини топиб бормоқда.

Дунё олимларининг эътирофича, мобил телефонлар айниқса болалар учун зарарлидир. Уларнинг сўнгги хулосаларига кўра, электромагнит тўлқинлар инсон ирсиятидаги тартибнинг бузилишига, ҳужайралар фаолиятини издан чиқишига, организмдаги маълум бир касаллик вирусларининг фаоллашувига сабаб бўлади ва саратон касаллигини келтириб чиқаради. Швецияда эса мобил телефонининг айрим кишиларда аллергия қўзғатиши аниқланган. Испаниядаги нейродиагностика илмий текшириш институти олимларининг фикрича, 11-13 ёшлардаги болалар қўл телефони орқали 2 дақиқа гаплашса, уларнинг бош миясидаги биоэлектрик фаоллик згаришлари телефонни қўйганларидан кейин ҳам 2 соатгача сақланиб қоларкан Энди бир ўйлаб кўрайлик фарзандимиз учун қулайлик туғдириш ўрнига, ўзимиз билмаган ҳолда уларнинг соғлигининг ёмонлашувига сабабчи бўлиб қоляпмиз. Биз ҳали уларнинг онгини заҳарланиши ҳақида гапирганимиз йўқ. Хулоса қилиш ва танлаш фақат сизга боғлиқ.

Тўпловчи: Нигора Жумаева

 


🔥7.8 K марта кўрилди

4 thoughts on “Мактаб ўқувчисига мобил телефон керакми?

  1. Umida

    Men o’qituvchi sifatida shuni ta’kidlardim ki o’quvchiga maktabda telefon umuman keragi yo’q! Chunki o’quvchi juda chalg’iydi xayoli faqat telefonda kimdan sms kimdan telefon yoki biron bir o’yinga kirib qo’ygan bo’lsa yoki biron film tomosha qilayotgan bo’lsa shuni davomini kutadi.Yoshlarni jilovlash qiyin bo’lib qoladi,bir soat olib qo’yingchi xuddi eng aziz narsasidan ayrilgandek bo’lishadi.Telefon o’quvchilarni o’ziga rom qilib olmoqda,bilim olishga juda befarq qarashmoqda qo’yib bersangiz soatlab o’tirishdai vaqt tezligi o’tib ketganidan bexabarligicha qolishadi.Savol berib ko’rdim ,,kuniga necha soat telefondan foydalanish mumkin?» maktabdan borgandan keyin uy ishlariga qarashamiz va dars tayyorlash uchun xonamizga kiramiz keyinchi ..telefon yoningizda bo’ladimi? albatta 5/6 soat shug’ullanamiz…darsni kim tayyorlaydi? ertalab bir ko’z yugurtiramiz vassalom hamma narsa internetda ku……………..mana ahvol

Fikr bildirish

55863853