Жиззах вилоятининг тарихий обидалари (видео,3D расм)

   Жиззах воҳаси буюк тарих шодасида авлодлар ардоғига муносиб маданий манзиллари, бебаҳо тарихий асканлари билан энг муносиб ўринга дахлдор. Жиззах тарихининг энг қадимги саҳифалари ҳақида гап этганида, албатта, жаҳон тарихига  дахлдор саналмиш “Сайхонсой қоятошлари”даги суратларни (4,5 минг йил аввал), энг қадимги  одамлар яшаганлиги тахмин этилаётган “Пешағор ғори” маданий қатламларини, Пешағор ғориикки минг – икки ярим минг йиллик тарихга эга “Мозорсой ёдгорликлари”ни, “Жомонжар эр ости эҳромлари”ни, қадимги  манбаларда тилга  олинган Газа,  Харакана, Зомин, Собот,  Миқ, Марсманда, унданда қадимгироқ бўлмиш Хитой солномаларида тилга олинган “Йеча шаҳри”  қолдиқлари бўлмиш қадимги қалъалар ва шаҳарлар ўринларини фахр билан тилга оламиз. Бундан минг йиллар  бурун боболаримиз ўз  замонасида бутун Ўрта  Осиёда энг қадимги ва  энг маҳобатли  ирригация иншооти саналмиш “Банд  тўғони”ни жуда катта маҳорат билан бунёд  этишганлари кишини лол  қолдиради. Бу ҳудудда яшаган  эл-нуфус томонидан  минг йиллардан бери азиз  тутиб келинган “Темир  дарбоза”, “Саъд ибн Абу Ваққос”, “Парпиота”, “Хўжамушкент ота”,  “Новқа ота”, “Усмат  ота”, “Саид Мир Халилиллоҳ ота”, “Хўжа боғбон  ота” каби кўплаб  мўтаъбар зиёрат манзиллари ва  қадамжолари борки,  бугунги мустақиллик  йиллари шарофати билан  янада обод юртимиз  саодатига шукуҳ бағишлаб турибди. Ўзбекистон  Республикасининг  “Маданий мерос объектларини муҳофаза  қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунинг  ижросини таъминлаш  ҳамда вилоят ҳудудидаги тарихий,  маданий ва меъёрий  ёдгорликларни асраб-авайлаш, уларни келажак  авлодга этказиш  чораларини кўриш ва  ёдгорликларнинг давлат  муҳофазасини  таъминлаш мақсадида қатор тадбирий чоралар  кўрилмоқда. 2008 йилнинг 10 июн  холатига Жиззах вилояти ҳудудида жами 372 та маданий мерос  объектлари, шундан 42 та тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 та  археологик  манзилгоҳлар, 63 та монументал ёдгорликлар (ҳайкаллар, бюстлар, хотира майдонлари) “Давлат муҳофазаси  рўйхатлари”га киритилган. Ҳар бир юртнинг ўз табаррук масканлари, бош узра тутган муқаддас зиёратгоҳлари бўлгани каби Жиззах воҳасининг ҳам мўътабар зиёратгоҳлари бор. Қадимист ва ўрта асрларда бунёд этилган меъморий ёдгорликлар бизгача этиб келмаган. Ўрта асрларга оид кўпгина қалъа-қўрғон ва карвонсаройлар тепа ва қўрғон (Кўлтепа, Оқтепа, Работ, Қўрғонтепа, Хонимқўрғон, Калиятепа) каби номлар билан аталади. Буларнинг  сони 100 дан ортиқ. Жиззах ва Ғаллаорол туманлари ҳудудидаги Такалисойдаги  қоятошларда ибтидоий чорвачилик, овчилик даврига оид мингдан ортиқ расм, Бахмал,  Ғаллаорол, Жиззах туманларида жуда кўп эр ости ёъллари сакланган. 1956 йилда Бахмал тумани ҳудудидан Будда ибодатхонаси қолдиғи топилган. Парпиота, Малик Гиркушоқ, Авлиёи Сероб, Нуриддин  масжидларининг қолдиқлари сакланган. Фориш туманида  қадимист «Банд»  тўғони қолдиғи ҳозир ҳам мавжуд. Жиззах туманида Узунота қабри бор. Бу эрда соҳибқирон  Амир Темур 1404 йил декабрнинг сўнгги кунида бир кеча тунаган. Жиззах руслар томонидан босиб олингандан сўнг рус ҳарбий ишбошилари назоратида маҳаллий аҳоли кучи билан барпо этилган бир қанча иморатлар (уезд ҳокими биноси, рус аскарлари қароргоҳи, қамоқхона, черков) сақланиб қолган.

Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан белгиланган чора-тадбирлар режасига асосан археология объектларини аниқлаш, фойдаланиш ва муҳофазаси бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда. Вилоятда археология мероси объектларини асраш мақсадида археология мероси объектларининг барчаси назорат остига олинган. Улардан 263таси ва 100дан ошиқ археология объектлари кадастр рўйхатидан ўтказилган. Маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда маданий мерос объектлари таьмирланмоқда. Жумладан, “Ҳўжамушкент ота”, “Парпи ота”, “Қоплон ота”, “Сайфин ота”, “Ҳўжаи сероб” каби, археология объектларидан Зомин туманидаги “Тўрткўл тепа”даги “Карвонсарой”, “Миқ қальаси”, Даштободдаги “Қора тепа”, Жиззах туманидаги “Хўжа Нуриддин” мадрасаси каби бир қанча объектларда таъмирлаш ва қурилиш ишлари амалга оширилди.


«Хўжа Нуриддин Хожи» мадрасаси

Жиззах вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва “Ўзбекистон” меҳмонхонаси ўртасида жойлашган ушбу обида ХХ аср бошида, яъни 1903 йилда қурилган. Ушбу мадрасани Хўжа Нуриддин Хожи хаж сафаридан сўнг ўзининг жамғарма пулига қурдирган. Мадраса қурилишини эса, Маъруф ибн Самарқандий бошкарган. Мадраса ён-атрофдаги қишлоқлар ва, хусусан, Жиззах ёшларига таълим-тарбия ва саводхонликни ўргатиш мақсадида қурилган эди. Хозирги кунда бу ерда Жиззах вилояти Хунармандлар Уюшмаси жойлашган бўлиб, келажак авлодга ушбу тарихий обидани сақланиб қолиниши йўлида ҳаракат қилмоқда.

«Хўжа Нуриддин Хожи» мадрасаси

«Хўжа Нуриддин Хожи» мадрасаси-1
«Хўжа Нуриддин Хожи» мадрасаси-2


Пешоғор

Пешағор ғориУшбу ғор Пешоғор қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган. Пешағор ғоридан топилган буюмлар муҳим археологик аҳамиятга эга эканлиги билан олимлар эътиборини тортган. Булар эса, бу ғорнинг ибтидоий одамларга бошпана бўлиб хизмат қилганидан далолат беради. Ундан ғалати буюмлар; суяклар, уй-рўзғор анжомлари, сополдан ясалган бош ҳайкалчалар топилган. Ғор деворларида расмлар аниқланган. “Пешағор” ғорига бориш учун аввал Зомин туманининг Пешағор шаҳарчасига бориш керак. Маълум жойгача транспортда бориш мумкин, кейин эса пиёда ёки аравада 5 км га яқин юрилади.

Пешағор ғори ва дарасининг гир айлана суратлари
Пешағор 1  Пешағор 2  Пешағор дараси 1  Пешағор дараси 2


«Хўжа Боғбон Ота» зиёратгоҳи

«Хўжа Боғбон Ота» зиёратгоҳиФориш туманида жойлашган бўлиб, Жиззах вилоятидаги 29та зиёратгоҳдан бири ҳисобланади. Ушбу зиёратгоҳ XII асрнинг 70 йиллари яшаб ўтган зот Ибн Муҳаммад Ал Восит (Хўжа Боғбон авлиё ота) номи билан боғлиқ. Кўпроқ маълумот олиш учун эса ушбу видеони кўришингиз мумкин:


[mover id=rCwEy9hj]


«Саъд Ибн Абу Ваққос» зиёратгоҳи

Жиззах воҳаси тарихидан ўрин олганмазкур зиёратгоҳ Ғаллаорол туманининг Авлиё қишлоғида жойлашган бўлиб, икки бўлакка бўлинган. Зиёратгоҳнинг юқори қисми – кўлбўйи ҳудуди шифобахш ва муқаддас булоқлари, бир-биридан гўзал ва мафтункор  гўшалари, «Саъд Ибн Абу Ваққос» зиёратгоҳиўзига хос фусункор табиати, бетакрор манзаралари билан ҳар қандай киши дилини масрур этади. Қадамжони пастки қисми бу ердаги кўҳна масжид ва хилхонаси билан эътиборга молик. Масжид биноси XIX асрда жиззахлик ўз даврининг моҳир бинокорлари – уста Комил, уста Қобил, уста Зуҳур ва уста Мирзиёлар томонидан бунёд этилган. У шарқона услубда бунёд этилганлиги билан ҳар қандай зиёратчининг эътиборини тортади. Бинодаги ганчкорлик ишлари ўта маҳорат билан бажарилган. Унинг шифтидаги ранго-ранг нақшларбир пайтлар моҳир наққош сифатида донг таратган Мирзо Зоид ва уста Бобожонлар ҳақиқатдан ҳам ўз касбининг моҳирлари бўлганлигидан далолат беради. Улкан меҳнат ва юксак маҳорат маҳсули бўлган нақшлар бизнинг кунларимизгача ҳам ўз оҳорини йўқотмаган.

Саъд Ибн Ваққос Макка ашрофларидан бирининг ўғли бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик ваҳийи келган пайтда навқирон бир йигит бўлиб, у Ислом динига киради ва саркардалик хислатларини намойиш қилади. У ҳижратнинг ўн олтинчи йили Халифа Умар ибн Хаттобнинг Эрон ва Мовароуннаҳрга юборган қўшинига йўл бошчи этиб тайинланади. Ҳозирги Авлиё қишлоғи яқинида бўлиб ўтган жангда яраланиб, синчилоғи узилиб тушади, натижада хонақоҳ ўрнига қони тўкилади. Саркарданинг синчилоғини қишлоқнинг шимол тарафидаги қабристонга дафн этилади (бу ерда чоғроқ хонақоҳ бор), «Саъд Ибн Абу Ваққос» зиёратгоҳитабаррук зотнинг қони томган кўл бўйидаги яқин жойда ҳам хонақоҳ барпо қилинган. Бўлиб ўтган воқеа Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу) соғлиғига кўп таьсир этмайди, у кейинчалик Арабистонга қайтиб кетиб, узоқ умр кўради. Нуронийлик даврида у давлатманд сифатида умр кечиради. Лекин вафотига яқин йилларда жундан тўқилган чакмонини келтириб беришларини илтимос қилади. Чакмонини келтиришганда: “Мени шу билан кафанланглар, чунки мен бу чакмон билан Бадр жангида мушрикларга қарши жанг қилган эдим. Жаноби Ҳақ хузурига ҳам мен шу чакмонимда боришни истайман…” (“Мунжид” ва “Саҳобалар ҳаёти” китобларидан).

Бу ердаги муқаддас булоқни ҳам “Саъд ибн Ваққос булоғи” деб атайдилар. Ҳозирги пайтда бу жойларда гўзал, фусункор манзара касб этган.Жиззах вилоят ҳокимлигининг доимий ғамхурлиги ва эьтибори туфайли ҳамда саҳоватпеша, қалби тарихий қадриятларга ҳурмат билан лиммо-лим кишиларнинг хайри-эҳсонлари ва саъйи ҳаракатлари эвазига зиёратгоҳнинг бинолари таьмирланган, тартибга келтирилиб, зиёрат маскани ниҳоятда обод қилинган.

Шунингдек, кўлда “муқаддас балиқлар”ни – Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган қорабалиқларни кўриш мумкин. Зиёратгоҳ ҳудуди 14,2 гектарни ташкил этади.


«Хўжаи Сароб ота» зиёратгоҳи

«Хўжаи Сароб ота» ёдгорлиги 2 га майдонни эгаллаган бўлиб, Пешағор қишлоғидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган. Ёдгорлик атрофи қалин ўтлар билан қоплангани сабаб, бу ерга келган мусофир гўёки барча муаммолар ташқарида қолган кишидек, ўзини хотиржам ҳис этади.  Сал юқорироқда масжид ва мақбара ўрин эгаллаган. Бу ерда 1321 йил туғилган атоқли олим – Мавлоно Муҳаммад Пешоғорийнинг қабри бор. Унинг фаолияти ҳақида Фахриддин Али ибн Воиз Кошифийнинг  «Рашхату айнул ҳаёт» солномасида келтирилган. Маълумотларга кўра, донгдор диншунос, Нақшбандия тариқатининг давомчиси бўлган Мавлоно Муҳаммад ўз саёҳатларининг бирида бу ерга келиб, муқим қолишга қарор қилган. У узумчилик ва боғдорчилик билан шуғулланиб, маҳаллий оилаларнинг фарзандларига ҳам таълим берган. Шу ерда яшовчи халқ орасида юрадиган ривоятларга кўра, булоқ суви шифобахш хусусиятга эга. Агар ушбу булоқ сувини ичиб ният қилса, у, албатта, ижобат бўлар экан. Ҳозирги кунда Пешоғор ва Кангли қишлоқларининг уч минг аҳолиси шу булоқ сувидан истеъмол қилади.

 Хазрати Сароб кўлининг 3D кўриниши


«Саъд Ибн Абу Ваққос» ва «Хўжаи Сароб ота» зиёратгоҳлари хақида видео

[mover id=»n4UrROim»]


«Кўк тўнли ота» зиёратгоҳи

«Кўк тўнли ота» зиёратгоҳи 2,4 га майдонда, Зомин туман марказидан 5 км узоқликда, Зомин-Бахмал тоғ автойўли четида жойлашган. Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажараи тарокима» солномасида Кангли қишлоғининг «Кўк тўнли» тахаллусли йўлбошчиси ҳақида келтирилган. Маҳаллий афсоналарда айтилишича, «Агар бу ерларга дилда ишонч билан дарахт кўчати ўтқазилса, у албатта кўкаради!». Ёдгорлик тошида у ерга дафн этилган шахс «Вазир Соҳиб Забонбой, 1209 йил вафот қилган» номи ўйиб ёзилган. Ушбу мозор 2006 йил археолог Тўра Эргашев томонидан топилган.


«Култепа» ёдгорлиги

Култепа – ўрта асрлардаги Саботнинг қадимий шаҳри. Бу шаҳар шу номдаги қишлоқнинг жануброғида, Хўжамушкентнинг чап қирғоғида жойлашган бўлиб, ўрта асрлардаги Сабот билан биргаликда келади. Ўрта асрлардаги Сабот Шимолий Уструшана чўл рустаклардан бирининг маркази бўлиб, Сўғддан Хўжандга, Фарғонага ва кейин Хитойга элтувчи катта савдо йўлидаги Зоминга энг яқин  маскан ҳисобланар эди.  Ибн Хордадбек ва Ибн ал Фақнанинг келтиришича, у Зоминдан икки фарсах узоқликда, Истахрига кўра уч фарсах, Муққаддасийнинг келтиришича эса икки чақирим узоқликда бўлган. Бир гуруҳ араб географлари (Истахри, Ибн Хайкал, Ёқут) Саботни Уструшананинг шаҳарларидан бири бўлганини айтсалар, Муқаддасий ва Худомийнинг маълумотларига кўра у йирик одамлар яшаш манзили сифатида тилга олинади.

Дастлаб ўрта асрдаги Саботнинг мавжудлигини П. С. Скварскин тахмин қилган эди. Ўтган асрдаёқ у Саботни Сават қишлоғидан 10 км шимолда жойлашган Эски Сават (ҳозирги Сават Рават) билан таққослаган эди. Ўша даврдан бошлаб, маҳаллий тасдиғини топмаган бу тахмин қатор илмий ишларга, жумладан Шимолий-Ғарбий Уструшанага бағишланган ишларда тилга олинди. 1974 йилда тадқиқот ишлари натижасида ўрта аср шаҳрини Саватнинг шимолида эмас, балки жанубида, Култепа шаҳрининг атрофидан қидириш фикри айтиб ўтилди. Бироқ Хўжамушкент ҳавзасини тўлиқ тадқиқ қилиш ва қазилма ишларигина бу қадимий шаҳарнинг ўрта асрлардаги Сабот, деб ҳисобланиши кераклигини асослаб берди.


«Оқтепа» ёдгорлиги

Оқтепа Зомин тумани марказида, Зоминсувнинг ўнг қирғоғида,  Қўрғонтепа (Ўрдатепа)дан 0.8-1 км шарқда жойлашган бўлиб, унда едгорлик мажмуаси мавжуд. Ёдгорлик жануб ва шимол тарафдан автомашина йўллари, шарқ ва ғарб тарафдан тураржой бинолари қурилгани сабаб, анча йўқолиб кетган.У минора ва унга ғарбдан туташган ҳудуддан иборат бўлиб, ҳозирда христианлар мозори сифатида ишлатилиб келинади. Сақлаб қолинган қисми (туташган ҳудудни ҳисобга олмаган ҳолда) нинг ўлчамлари 51х52 м, баландлиги 15 м. дан кўпроқни ташкил этади. Унинг юқори майдончаси ковлаб ташланган. Ҳамма тарафдан; хом ғишт деворлар, хирмон қилинган ва кўл бўлган қатламлар,куйдирилган жойлар, тош ётқизиқлар, кўплаб сопол  буюмлар ва ҳайвон суякларига кўра  бу ерда қизғин ҳаёт бўлганлигини хулоса қилиш мумкин. Хом ғишт деворлар Оқтепанинг шимолий шарқи ва жанубий қисмларининг очилган юқори қисмларида учрайди.

Ёдгорлик бир неча бор  мутахассисларнинг эътиборини тортган. Тепанинг шимолий кесимида улар томонидан X—XII асрларга тегишли сопол печ  ҳам топилган. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра (Оқтепа маҳалласи), ёдгорликнинг ўнг тарафида, яқинда ҳам, ҳунармандларнинг ғишт куйдирувчи печи бўлганлигини айтиб беришади.

Оқтепанинг  жанубий тарафида катта қолипли ғиштдан қилинган девор ёнида қудуқ қазилган бўлиб, унинг ўлчамлари — 3х5 м. Кейинчалик у 5х5 м. гача кенгайтирилган.  Қазилма ишлари XXIV қаватдан, тепаликнинг геодезик минораси остида жойлашган реперли бетон устундан бошланган. Даставвал ювилган жойлар олиб ташланган. Унинг остида эса археологик материал билан аралашган анча юмшоқ  грунтли қават мавжуд. Қазилма ишлари юқорида таъкидланган девор атрофи бўйлаб пастга қараб олиб борилган. XXV поғона бошида қалинлиги 55 см бўлган шағал қават ётқизилган қандайдир яхши сақланган даража қазиб чиқарилган.

Ўз навбатида бу шағал қатлам анча катта тошлар устига ётқизилган. Айтиб ўтилган даража ва шағал қатлам қудуқ бўйлаб тўлиқ қопланмаган,  балки унча кенг бўлган йўлак сифатида унинг шарқий тарафида жанубдан шимолга қараб чўзилган. Ҳудди шундай шағал қатлам ёдгорликнинг бошқа жойларида ҳам бор. XXX поғона ўртасида ҳалқоб қатламлар аниқланган. Бу ерда ўрта аср деворлари ярим доира бўлиб қурилган. Бу шакл қорахонийлар даврида қилинган бўлиш эҳтимоли ҳам бор. Қазилма ишлари мобайнида шу даврга тегишли тўртта бодроб топилган.

XXX поғонадан бошлаб қудуқ майдони қисқариб боради ва қазилма ишлари унинг жанубий тарафида тор ҳандақ  бўйлаб давом этган. Ҳалқоб қатлами анча майда тошлар қатлами, чиринди ва куйдирилган қисмлар қатлами остидан ўтган. Ҳалқоб қатламида хумларнинг деворлари ва тошлар топилган.


«Тўрткўлтепа» ёдгорлиги

Бу ёдгорлик Работ-Зомин йўлининг чап тарафида, Зомин туманининг Шўрчи қишлоғида жойлашган. Ташқаридан 106 х106 метрли квадратга ўхшайди ва баландлиги 2,5-3 метрни ташкил қилади. Тўрткўлтепа ўз даврида мавжуд кўплаб карвонсаройлардан бири бўлиб, Самарқанддан Зоминга йўл олган йўловчиларга хизмат кўрсатар эди. 1990-йилларнинг иккинчи ярмида ўтказилган археологик қазилма ишларида ушбу карвонсаройга кириш эшиклари топилган. Дарвоза ҳимоя  деворининг қоқ марказида жойлашган. Дарвоза атрофидаги деворлар арк кўринишида хом ғиштдан қурилиб, унинг қалинлиги тахминан 2,5 метрни ташкил этади. Тўрт тарафдан ҳимоя деворларига эга бўлган карвонсарой ичида яшаш хоналари ва омборхоналар жойлашган. Асосий ҳаракат воситаси бўлган туялар, отлар ва бошқа ҳайвонлар ҳовлида сақланган. Археологик қазилма ишлари вақтида топилган тарихий ёдгорликлар Сомонийлар (Х аср) ва Қорахонийлар (XI-XII асрлар) сулоласи ҳукм сурган даврларга тегишлидир.

«Тўрткўлтепа» ёдгорлигининг 3D кўриниши


«Қўрғонтепа» ёдгорлиги

Қўрғонтепа (Ўрдатепа) Зомин тумани марказида, шу номдаги сойнинг чап қирғоғида жойлашган. Ушбу ёдгорлик бир неча марта мутахассислар эътиборини тортган. Ҳозирги кунга келиб у деярли ўз шаклини йўқотиб бўлган. Унинг қалъа қисми ёдгорлик остида режалаштирилган бўлиб, унга туташган ерда сквер ва турар жойлари билан банд. Олимларнинг маълумотларига кўра 1973 йилда унинг ўлчамлари 100х95 м, баландлиги  14 м. ни ташкил этган.

1-қазилма (4х6 м), ёруғлик тушишига мўлжалланган, кичик туширилган майдонда, қалъанинг жанубий ғарбидан 15 м узоқликдаги ҳудудида  жойлашган. Майдончанинг юқори тарафи тўла ўтлар билан қопланган, ҳамма жойида этнографик сопол ва пишиқ ғишт бўлаклари учрайди. Қазилма ишлари давомида иккита асосий қатлам аниқланиб, улар этнографик (I—III поғоналар) ва ривожланган ўрта асрларга тегишли ҳисобланади. Юқори поғона пастги поғонадан, нафақат топилмалар характери, балки анча юмшоқ қумнинг  ранги (тўқ, кулранг) билан ҳам фарқ қилади.  Пастки қатламнинг ранги эса очроқ – дарахт ранглидир.

Қазилманинг жанубий тарафи, биринчи қаватида қизартириб куйдирилган катта доғ ва бир неча кулхона аниқланган. Кўп миқдордаги суғориш учун ва суғориш учун ишлатилмайдиган сопол буюмлардан ташқари пишиқ ғиштлар ҳам топилган. Улардан бири тўлиқ сақланиб қолган (26х26х5 см). Шунингдек чинни буюмлар, бирор шакл англатмайдиган темир бўлаклари, ҳайвон суяклари ва бирмунча катта тошлар ҳам қазиб чиқарилган. Қазилманинг шимолий тарафидаги тупроқнинг баъзи жойлари зич, хом ғишт терилган йўллар ва пахсалар учрайди. III қаватда эса сопол идиш қолдиқлари, яроқсиз идишлар, ойна топилган. Қазилманинг бутун майдони бўйлаб бу ерда қизғин ҳаёт бўлганлиги ҳақида хулоса қилиш мумкин.

III поғонанинг ўртасида майда шағалдан иборат жуда қаттиқ қатлам учрайди. Бу ерда қандайдир суюқлик идиши ёки канал йўли бўлганлиги ҳам эътимолдан ҳоли эмас. Шунингдек бу шағал ётқизилган майдонча ёки йўлак бўлиши ҳам мумкин. Мазкур шағал майдонча қуйи ва юқори қатламларни ажратиб туради. Унинг остидан эса қорахонийлар даврига оид буюмлар ўрин олган.

Зомин тумани маркази эса ҳозирда умуман бошқа қиёфага кириб улгурган. Янги қурилган кўприклар ва бинолар, кенгайтирилган йўллар, манзарали дарахтлар, спорт иншоатлари ҳамда бошқа савдо-сотиқ марказлари Зомин шаҳарчасининг обод ва кўкаламзорлигини намоён этиб турибди. Ҳозирда нафақат юртимизнинг турли жойларидан балки Осиё ва Европа мамлакатларидан ташриф буюраётган сайёҳларнинг сони йилдан йилга ошиб бормоқда.

                 Зомин тумани маркази 1                    Зомин тумани маркази 2


манбалар:
Город строится, город расширяется
Uz: Jizzaxda arxeologiya yodgorliklari muhofazaga olinmoqda
SA’D IBN ABU VAQQOS ZIYORATGOHI
Бир келиб кетинг… Зомингa!
«Хўжаи Сароб ота» ёдгорлиги
🔥5.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853