Сўнгги қўнғироқ янгради

Бугун, 25-май куни юртимизнинг барча мактабларида бўлгани каби, мактаб-интернатимизда ҳам сўнгги қўнғироқ янгради. 5 йил давомида бу муқаддас даргоҳда илм олиб, ўз билимларини мустаҳкамлаган ўқувчилар жонажон мактаблари билан хайрлашиб, янги ўқув маскани – коллежларга йўл олишди.

«Хайр мактаб – салом коллеж!» дея ном олган тантанали тадбирда мазкур таълим даргоҳини кўп йиллар аввал битирган ўқувчилар, тўққизинчи синф битирувчилари, ота-оналар, ўқитувчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Нутқ сўзлаган меҳмонлар битирувчиларга келгуси ишларига омад, ўқишларида муваффақият тилашди. Тадбирда буюк аждодларимиз, она юртимиз ва порлоқ истиқболимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шеърлар янгради.

Қўйида ушбу тадбирдан фотожамламаларни кўришингиз мумкин (муаллиф Бекташев Ришат):


Мактаб-интернатида сўнгги қўнғироқ янгради Мактаб-интернатида сўнгги қўнғироқ янгради Аълочи ўқувчилар эсдалик совғалар ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар Аълочи ўқувчилар эсдалик совғалар ва мақтов ёрлиқлари билан тақдирландилар Мактаб-интернатида сўнгги қўнғироқ янгради Мактаб-интернатида сўнгги қўнғироқ янгради Мактаб-интернатида сўнгги қўнғироқ янгради Мактаб-интернатида сўнгги қўнғироқ янгради

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, 2014/2015 ўқув йилида Республика бўйича мактаб битирувчилари сони 483 мингтани ташкил этмоқда. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, улардан 136 нафари «Умид» ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчилари ҳисобланади.


манба: © www.umid.zn.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.

🔥2.4 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853