«Ички секреция безлари ҳақида умумий тушунча» дарс ишланмаси

Фан: Одам ва унинг саломатлиги
Дарс мавзуси: 35 – дарс. Ички секреция безлари ҳақида умумий тушунча.
Дарснинг таьлимий мақсади: Ички секреция безлари ҳақида маьлумот бериш.
Дарснинг тарбиявий мақсади: Ўқувчиларнинг тўғри ўсиб ривожланиши, соғлом авлодни тарбиялашни ўргатиш.
Ривожлантирувчи мақсади: Фаннинг ўқитилиши таьлим жараёнида ўқувчининг жисмоний ва ақлий ривожланишини таьминлайди.
Фанлар билан боғлиқлиги: Психология, тиббиёт, педагогика, кимё
Дарснинг жиҳозлари: Дарслик, биологик луғат, расмлар, буклетлар, кодоскоп, слайдлар.
Дарс тури : гуруҳлар билан ишлаш.

Гуруҳлар: 

1 – Соғлом авлод.
2 – Соғлом оила.
3 – Соғлом жамият.

Гуруҳлар ичида кичик гуруҳлар билан ишлаш.
Бунда: 1 – тезкор саволлар ва саҳна кўриниши.
2 – ёдда сақланг.
3 – тест саволлари билан танишиш.

Дарснинг технологик харитаси:
I. Ташкилий қисм. (3 мин).
II. Уйга вазифани баҳолаш учала гуруҳга ҳам 5 тадан тезкор саволлар берилади. 5 мин.

I – гуруҳ учун саволлар

1. Тери неча қаватдан иборат? – 3
2. Қовоқ териси неча мм? – 0.4 мм
3. Эпидермиснинг устки қавати неча кунда бутунлай янгиланади? -7 – 11 кун
4. Дерма қават қандай тўқимадан ташкил топган? Бириктирувчи.
5. Теримиз орқали неча фоиз нафас оламиз? 1%

II – гуруҳ учун саволлар

1. Терида қандай таьсирни сезувчи рецепторлар бор? Иссиқни, совуқни, босимни, оғриқни.
2. Тер безлари қандай вазифани бажаради? Тер айириш функцияси
3. Одамнинг тана ҳарорати ўртача қандай бўлади? 36,2 – 36,8о C.
4. Иссиқ ва офтоб урганда қандай биринcи ёрдам кўрсатилади? Бемор салқин жойга ётқизилади, совуқ чой , менерал сув ичирилади.
5. Тери рецепторлари қандай хусусиятга эга? Ташқи муҳитнинг турли хил таьсирига мосланиш хусусиятига эга.

III – гуруҳ учун саволлар

1. Тер ажралиши қачон кучайди? – Ташқи муҳит ҳарорати юқори бўлган шароитда.
2. Ҳафтада неч амарта ҳаммомга тушиш керак? 1-2 мата
3. Чиниқтириш неча хил бўлади? 3 хил бўлади.
4. Болалар совунида терини юмштувчи қандай моддалар бор? Ланолин.
5. Тери тилинганда қандай биринчи ёрдам кўрсатилади? – Бунда тоза совуқ сув билан ювилади, атрофида ёд эритмаси, яшил дори суртиб боғлаб қўйилади.

Уйга вазифани кичик бир саҳна кўриниши билан мустаҳкамлаймиз. Бунда ўқувчилар тери жароҳатланганда 1- ёрдам кўрсатадилар.

III. Янги мавзуни баёни: (10 мин).

БКМ элементлари.
1. Организимдаги безлар фаолияти.
2. Ички секреция безлар фаолияти.
3. Ташқи секреция безлари.

Одам организмида уч хил без бўлади:
1. Ташқи секреция безларига теридаги тер, ёғ, сут, сўлак, (қулоқолди, тил ости ва жағ ости) ҳамда меда ва ичак шилиқ қаватидаги шира ажратувчи безлар киради. Буларда исжлаб чиқариладиган суюқликлар ташқи муҳитга чиқарилади. Шунинг учун бу безлар ташқи секреция безлари деб аталади.

Ички секреция безлари. Булар одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлиб уларда ишлаб чиқариладиган суюқликлар Одам организмиорганизмнинг ички муҳитига, яьни қон ва лимфага қуюлади. Шунинг учун бу безлар ички секреция безлари деб аталади. Ички секреция безларига гепофез, ипифез, қалқонсимон, қалқон орқа, айрисимон, буюрак усти безлари киради.

Аралаш безлар. Буларнинг тўқимаси икки қисмдан иборат бўлиб, бу қисимда ишлаб чиқариладиган суюқлик ҳудди ташқи секреция безларига ўхшаб ташқи муҳитга чиқарилади. Иккинчи қисмида ишлаб чиқариладиган суюқлик эса ҳудди ички секреция безлари сингари организмнинг ички муҳитига, яьни қон ва лимфага қуюлади. Аралаш безларга меда ости ва жинсий безлар киради.
Ички секреция безлари одам танасининг турли қисмларида жойлашган бўлиб, уларда ишлаб чиқариладиган суюқлик гармон деб аталади. Безлар ишлаб чиқарадиган гармон бевосита безнинг тўқимасидан ўтаётган қон ва лимфага қуюлади.

optimized-mincГепофиз бези нўқтасимон , массаси 0.5 – 0.6 г га тенг бўлиб, бош миянинг остки соҳасида, калла суягининг турк эгарчаси деб аталган қисмида жойлашган. Гипофиз уч бўлакдан иборат: олдинги оралиқ ва орқа бўлаклар.

Гипофизнинг олдинги бўладиган соматотроп ва бошқа хил гормонлар ажралади. Бу гормон болалар ва ўсмирларнинг ўсишини, ривожланишини, организимда оқсиллар синтезланишини бошқаради. Баьзи сабабларга кўра болалар ва ўсмирларда бу гормон кўп ишлаб чиқарилса, бўй нормадан ортиқ ўсиб кетади. Бу ҳолатга гигантизм, бундай одам эса гигант деб аталади. Агар бу гармон камроқ ишлаб чиқарилса , бўй ўсиши секинлашади. Бундай ҳолга нонизм дейилади. Ва бундай одамлар пакана деб аталади.

Епифиз бези бош мийяннинг асосида, яьни ўрта мия соҳасида жойлашган бўлиб, унинг массаси 0.2 г. Унда мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Бу гармон гипофиснинг оралиқ бўлагидан ажараладиган энтермидин гормонис сингари одам организмида пегмент алмашувини бошқаришда иштирок этади.

IV. Янги мавзуни маустаҳкамлаш учун ўқувчиларнинг фикр мулоҳазалари. (10 мин)
V. Китоблар билан ишлаш мавзулардан маълумотлар кетма – кет ўқилади. (7 мин)
VI. Мавзуни мустаҳкамловчи тест саволлари билан ишлаш. Тест учта гуруҳ аьзоларига ҳам тарқатилади. (5 мин)

1. Одам организмидаги безлар неча хил бўлади?
A) 3 хил
B) 4
C) 5
D) 6

2. Ташқи секреция безларига қайси безлар киради?
A) ёғ, сут гепофиз, эпифез
B) тер, ёғи, сут, сўлак, меда ва ичак шиллиқ қаватидаги безлар.
C) Гепофиз, қалқонсимон без, айрисимон без
D) Буюрак усти бези, меда ости бези, жинсий берзлар.

3. Организмдаги барча безлар функциясини бошқарувчи безни аниқланг.
А) эпифез
B) Буюрак усти бези
C) Гепофиз
D) Айрисимон без

4. Самототроп гармони кўп ишлаб чиқарилса қандай ҳолар руй беради?
A) Паканалик
B) Бўй ўсиши секинлашади.
C) Акромелагия
D) Бўйи ўсиб кетади.

5. Мелатоннинг гармонинг функцияси нимадан иборат?
А) Пигмент алмашинувини бажаради.
B) Бўй ўсишини нормага солади.
C) болалар ва ўсмирларнинг ўсишини таминлайди.
D) Оқсиллар сентезини бошқаради.

VII. Уйга вазифа бериш 52 – 54 расмларни ўрганиб, саволларга жавоб ёзиш. (1 мин)
VIII. Баҳолаш: Ўқувчиларни гуруҳ аьзолари 5 имконият бўйича баҳолаб, баллар тўплайди ва хулосалайди. (4 мин).

Юклаб олиш «Ички секреция безлари ҳақида умумий тушунча» дарс ишланмасини юклаб олиш (8 кбайт)

🔥7.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853