«Кислороднинг табиатда айланиши, ҳаво ва унинг таркиби» дарс ишланмаси (видео)

А. Қодирий номли Жиззах Давлат Педагогика институти табиий фанлар факультети кимё ўқитиш методикаси кафедраси йўналиши 406- гуруҳ талабаси Бобомуродов Сирожиддин «Умид» мактаб-интернатининг 7«Г» синфида АКТ тадбиқ этган ҳолда «Кислороднинг табиатда айланиши, ҳаво ва унинг таркиби» номли очиқ дарс ўтди. Дарснинг асосий мақсади таълимий жиҳатдан ўқувчиларни кимё фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билим ва малакасини ошириш бўлса, тарбиявий томондан ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга қаратилди.


кимедан очик дарс

Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: «Кислороднинг табиатда айланиши, ҳаво ва унинг таркиби».

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг мақсади: Ўқувчиларга «Кислороднинг табиатда айланиши, ҳаво ва унинг таркиби» ҳақида маълумот бериш. Мисоллар ёрдамида тушунтириш.
Дарснинг таълимий вазифаси: ўқувчиларни кимё фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билим ва малакасини ошириш
Дарснинг тарбиявий вазифаси: ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш.
Дарснинг касбга йўналтирувчи мақсади: ўқувчиларга кимёвий масалалар ёрдамида фармацевтикага оид илк тушунча ва билимларни сингдириш.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Дарснинг кўргазмали қуроллари: дарслик, доска, бур, тарқатма материаллар, жадваллар, персонал компьютер, проектор.
Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.
Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.
  
дарснинг блок чизмаси

1. Ташкилий қисм: Ўқитувчи дарс жиҳозларини ҳозирлайди, уй вазифаларини сўраш мақсадида фойдаланадиган «Кичик гуруҳларда ишлаш» интерфаол усули учун ўқувчиларни 3 гуруҳга бўлиб олади.

2. Уй вазифасини текшириш: Гуруҳларга саволлар берилади:

Ҳар бир гуруҳнинг жавоблари эшитилиб, хулоса чиқарилади. Сўнгра кимё фанига ҳисса қўшган олимлар ҳаёти ҳақида суҳбат бўлади.  

3. Янги мавзу баёни: Ўқитувчи ўқувчиларга янги мавзуни тушунтириб беради.

4. Кутиладиган натижалар

Ўқувчилар янги билим ва кўникмаларга эга бўлади. Улар «Кислороднинг табиатда айланиши, ҳаво ва унинг таркиби» ҳақида билим ва амалда қўллаш кўникмаларини эгаллайдилар.

optimized-dqtm

5. Келгуси режалар (таҳлил, ўзгаришлар)

Ўқитувчи ўз фаолиятининг таҳлили асосида ёки ҳамкасбларининг дарс таҳлили асосида кейинги дарсларига ўзгаришлар киритади ва режалаштиради.

Ақлий хужум: Ўқувчиларга қизиқарли бўлиши учун улар билан биргаликда мавзуни дарсликдаги амалий масалани ҳал қилиш билан бошлаши мақсадга мувофиқ. Бу машқ орқали асосан турли хилдаги масалалар, машқлар бажарилади. Шу билан бирга бошқа мавзулар мисоллари ечилиб ўқувчилар билими мустаҳкамланади.

Юклаб олиш    «Кислороднинг табиатда айланиши, ҳаво ва унинг таркиби» дарс ишланмаси[815 кбайт] 


Калий перманганатни парчалаб кислород олиш


юклаб олиш


Кислород ва унинг хусусияти


юклаб олиш


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

🔥2.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853