Инглиз тили фонетикаси (видео)

Тил одамлар ўртасидаги алоқа воситаси бўлиб, нутқда оғзаки ва ёзма шаклда қўлланади. Оғзаки нутқ гаплардан, гаплар сўз ва сўз бирикмаларидан, сўзлар эса, нутқ товуши (фонема) дан таркиб топади. Фонема – сўзнинг бўлинмайдиган энг кичик бўлагидир. У сўз маьноларини ифодалаш ва фарқлаш учун хизмат қилади. Ҳар бир тилдаги фонемалар йиғиндиси фонемалар системаси дейилади.

Ёзув эса оғзаки нутқни акс эттиради ва мустаҳкамлайди. Биз инглиз тилини ўрганишда бу тил талаффузидаги мураккабликларни ҳисобга олган ҳолда, аввало ҳарф ва товушлар ҳақидаги маълумотлар ва фонетикага оид машқларни тақдим этамиз.

I. Инглиз тилида ёзув ва ўқиш

А) Инглиз ёзуви.

Инглиз тилида ҳарфлар уч хил катта-кичикликда ёзилади.
Биринчи хил катталикда ҳарфлар белбоғсиз, ҳалқасиз бўлади. Улар тўрт чизиқ ўртасида ўрганилади.

Иккинчи катталикдаги ҳарфлар кичик ҳалқали ва белбоғли ҳарфлардир.

Учинчи хил катталикдаги ҳарфлар катта ҳалқали ва бош ҳарфлардир. Инглиз ёзуви қоидасига биноан, бир сўзни ёзиб бўлмагунча қўл олинмайди: нуқта, белбоғ каби белгилар кейин қўйилади.

English-alphabet

Транскрипция

Инглиз тилидаги сўзларда бир ҳарф доимо бир хил товушни кўрсатмайди. Ҳар бир ҳарф сўзда келган ўрнига қараб, турлича ўқилади. Сўзларни тўғри ўқишни ўрганиш учун махсус белгилар қўлланади. Улар лотин алифбоси асосида тузилган товуш белгиларидир. Ана шундай товушлар ёрдамида ёзиладиган ёзувга транскрипция (ёзуви) дейилади. Мисол учун «а» ҳарфи тўрт хил сўзда тўрт хил ўқилади:

Can [kæn]             Car [ka:]
Cane [kein]          Care [kɛə]

Инглиз алифбосида 26 ҳарф, 44та товуш бор. Шулардан 6та унли ҳарф (а, о, u, e, i, y) 20та унли товуш билан, 20та ундош ҳарф 24та ундош товуш билан ўқилади.

Бўғин турлари

Ўзбек тилида 2та бўғин тури бор: очиқ ва ёпиқ: бола − бо-ла (очиқ), дафтар − даф-тар (ёпиқ).
Инглиз тилида 4та бўғин тури бор: 2та очиқ бўғин, 2та ёпиқ бўғин.

1. R r ҳарфидан бошқа ҳар қандай ундош ҳарф билан тугайдиган ёпиқ бўғинга I тур ёпиқ бўғин дейилади.

Мисол:               in, tap, bed, tell.

2. II тур очиқ бўғин тур очиқ бўғин деб, шундай очиқ бўғинга айтиладики, бу очиқ бўғиндан кейинги бўғин R r ҳарфидан ташқари ҳар қандай ундош ҳарф билан бошланиб кетади.

Мисол:                na-me,  fi-ne,  li-fe, ti-pe.

3. Инглиз унли ҳарфларининг I, II тур бўғинларда ифодалайдиган товушлари юқоридаги жадвалда кўрсатилган. I тур бўғинида унли ҳарфлар қисқа товушлар беради. II тур бўғинд эса унли ҳарфлар дифтонг ёки чўзиқ товушлар беради.

Эслатма: 1. U u унли ҳарфи II тур очиқ бўғинда [ju:] чўзиқ товушини беради. Мисол: use [ju:s], mute [mju:t]. Агар унли U u ҳарфи олдида [l, r, ʃ, tʃ ʤ] товушларини берувчи ҳарф ёки ҳарф бирикмаси келса, у ҳолда [ju:] товушидаги [j] товушини тушириб, талаффуз қилинади.

Мисол:            blue [blu:]            chute [tʃut:t]
rute [ru:t]             June [ʤu:n]

2. Дифтонг сўзи грек тилидан олинган бўлиб, иккита элементдан иборат бўлган бир товушни билдиради.

Мисол:        name [neim] бу сўзда 4 та ҳарф, учта товуш бор.

4. Жадвалда учраган ундош ҳарфлар қуйидаги товушларни ифодалайди:
Pp [pi:] ҳарфи [p] деб ўқилади.
Dd [di:] ҳарфи [d] деб ўқилади.
Tt [ti:] ҳарфи [t] деб ўқилади.
Kk [kei] ҳарфи [k] деб ўқилади.
Nn [en] ҳарфи [n] деб ўқилади.
Ss [es] ҳарфи [s] yoki [z] деб ўқилади.
Hh [eitʃ] ҳарфи [h] деб ўқилади.
Mm [em] ҳарфи [m] деб ўқилади.
Ll [el] ҳарфи [l] деб ўқилади.
Rr [a:] ҳарфи [r] деб ўқилади.
Xx [eks] ҳарфи эса ундош ҳарфдан олдин (text) ва сўз охирида pyx [piks] [ks] товуши билан унли товуш олдида келганда (exam) [igzæm] [gz] товуши билан ўқилади.

5. Қўшалоқ бўлиб келган ундош ҳарфлар бир товуш билан ўқилади.

Мисол: tell [tel] Ann [æn]

Фаол сўзлар

Send [send] — жўнат
Ben [ben] — Ben (ўғил боланинг исми)
Ted [ted] — Ted (ўғил боланинг исми)
Help [help] — ёрдам бермоқ
Ann [æn] — Анна (қиз боланинг исми)
His [hiz] — унинг
Map [mæp] — харита
Pen [pen] — ручка
My [mai] — менинг
Name [neim] — исм
Take [teik] — ол
Note [nout] — изоҳ, кичкина хат
Sit [sit] — ўтир
Still [stil] — жим, тинч.


Видеолар

 

Юклаб олмоқ (14.5 мб)

Юклаб олмоқ (41.7 мб)

Юклаб олмоқ (48.3 мб)

🔥3.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853