IELTS нима дегани? (видео)

Кўча-куйда, автобусда, газета-журналларда беихтиёр IELTS қисқартмасини кўриб қоламиз. Лекин хеч эътибор берганмизми. Бу қандай атама, у нима учун керак?

IELTS (инглизча International English Language Testing System) – (Халқаро Инглиз Тили Имтиҳон Тизими) халқаро имтиҳон тизимидир. Бу тизим инглиз тили муомала тили бўлган давлат ёки муассасаларда ишлашни ёки ўқишни режалаштираётганлар учун инглиз тили билимини текшириб кўриш имтиҳонидир. Австралия, Янги Зеландия давлатларига иммиграция мақсадида хужжат топширганлар, Канада, Австралия, Янги Зеландия, Америка, Британия, Ирландия университетларида ўқишни ҳоҳлаганлар IELTS тестини топширишлари керак. IELTS имтиҳонининг якуний баҳосини тан оладиган дунё университетлари мунтазам равишда ошиб бормоқда.

IELTS_in_Uzbekistan


Имтиҳон формати

 

IELTS имтихони тахминан 3 соат давом этади. У тўрт модульдан ташкил топган:

Listening (тинглаш – 40 дақиқа);

Reading (ўқиш – 60 дақиқа);

Writing (ёзиш – 60 дақиқа);

Speaking (оғзаки/суҳбат 11—14 дақиқа)

IELTS имтиҳони икки ҳил шаклда мавжуд – Academic ва General Training. IELTS ҳақида тўлиқ маълумот ва имтиҳон материалларини расмий сайтдан олиш мумкин. Academic Module имтиҳон топширувчиларни инглиз тили асос бўлган бакалавр ёки магистратура курсларида ўқишга тайёр ёки тайёр эмаслигини имтиҳон қилади. General Training Module эса инглиз тили асосий тил бўлган давлатларга университет даражасида бўлмаган тайёргарликдан ўтиш ёки иммиграция мақсадларида борувчиларни имтиҳон қилади. IELTS кўпгина давлатларнинг университетлари ва иш берувчилари томонидан тан олингандир.

IELTS тести қайси университет ва давлатларда амалда?

 

Тошкент Халқаро Вестминстер Университети;

Тошкент Сингапур Халқаро Университети;

Турин Политехника Университети Тошкент филиали;

Инха Университети Тошкент филиали;

АҚШ, Европа ва кўпгина Осиё Университетлари.


Баллар

 

Тестнинг ҳар бир бўлими учун баллар 1 дан 9 гача бўлган шкалада ўлчанади. Сўнг 4 бўлим бўйича ўрта балл ҳисобланади. энг юқори балл 9.

9 — тажрибали фойдаланувчи — эксперт;

8 — жуда яхши фойдаланувчи;

7 — яхши фойдаланувчи;

6 — компетент фойдаланувчи;

5 — ўртача фойдаланувчи;

4 — чегараланган фойдаланувчи;

3 — ниҳоятда чегараланган фойдаланувчи;

2 — қисман фойдаланувчи;

1 — фойдаланувчи эмас.

Университетда ўқиш учун IELTS бўйича ўртача 6.0 баллига эга бўлиш зарур. Агар натижа 5.0 ёки 5.5ни ташкил этса, у ҳолда сиз 6.0 кўрсаткичига эга бўлиш учун шу ўқув юрти қошидаги кўпи билан 30 ҳафта давом этадиган инглиз тили курсларига қатнашишингиз керак бўлади (айрим университетлар ўртача балларини 6.5 деб эълон қилишлари мумкин). Шундай қилиб, IELTS Academic module бўйича ўтиш балли 5.0.

TAFE, коллежлар ва тренинг курслари учун 5.5 миқдоридаги ўртача балл талаб этилади; 4.5 ёки 5.0 натижасига эришиш ҳолларида сиз 5.5 кўрсаткичига эга бўлиш учун шу ўқув юрти қошидаги кўпи билан 30 ҳафта давом этадиган инглиз тили курсларига қатнашишингиз керак бўлади. Демак, талабалик визасини олиш учун IELTS General Training module бўйича ўтиш балли 4.5.

Масалан Тошкент Халқаро Вестминстер университетининг Умутаълим курсига кириш учун инглиз тили талаби камида 5.5 IELTS бали, бакалавр курсларига кириш учун 6.0 IELTS бали ва магистратура курсларига кириш учун 6.5 IELTS бали белгиланган. Ўзбекистонда IELTS имтиҳонлари Британия Кенгаши томонидан олиб борилади. IELTS имтиҳон кунлари ва бошқа маълумотларни Британия Кенгашининг интернет сайтидан олиш мумкин.


 

 

 


Мақола бўйича фойдали ҳаволалар:

1. IELTS расмий сайти.
2. IETLS хатларининг намуналари.
3. IELTS бўйича текин машқлар.
4. IELTSнинг сайти.
5. IELTSнинг Ўзбекистондаги имтиҳон вақтлари.
6. World of Education.

Шукуров Шаҳзод тайёрлади.

 


🔥7.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853