Таълим муассасаларида ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома (видео)

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришган ва суверенитетини қўлга киритган дастлабки кунлардан бошлаб, жамиятимизда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини ҳамда фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳар томонлама асраш асосий вазифалардан бири, деб эътироф этилди.

Республикамиз Президенти ва ҳукумати томонидан юксак мақсадларга эришиш учун аҳоли яшаш жойлари, ижтимоий-маданий, ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт объектларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлашга – давлат аҳамиятига эга бўлган долбзарб вазифа, уларни бажаришга барча давлат идоралари, мулкчилик туридан қатъий назар, барча корхона, ташкилот раҳбарлари масъул эканлиги, ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни бажармаслик эса, давлатнинг иқтисодий хавфсизлигига, стратегик манфаатларига таҳдид, деб кўриб чиқилиши белгилаб қўйилди.

Келиб чиқиш сабаби ва жойидан қатъий назар, содир бўлган ёнғинлар ҳамма вақт мамлакат ва халқлар учун доимо оғир фалокатлардан бири бўлиб келган. Статистик маълумотларга эътиборни қаратадиган бўлсак, республикамиз ҳудудида ҳар йили 15 мингдан ортиқ ёнғинлар содир бўлиб, шу ёнғинлар оқибатида 900 га яқин инсонлар тан жароҳати олиб, 200 дан ортиқ одамлар ҳалок бўлиши, ёнғинлар туфайли етказилган моддий зарар миқдори эса бир неча млрд. сумдан зиёдни ташкил қилиши қайд қилинган.

Таълим муассасаларида қўйидаги тадбирларни бажариш тавсия этилади:

  • Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича жавобгар шахсни тайинлаш;
  • Ёнғин хавфсизлиги бурчагини ташкил этиш;
  • Ёнғинни зудликда сезувчи ва хабар берувчи мосламаларни ўрнатиш ва уларга ўз вақтида техник хизмат кўрсатиш;
  • Ёғоч қурилиш қисмлари ва стеллажларга ёнғинга қарши кимёвий суюқлик билан ишлов бериб, тез ёниш хусусиятини пасайтириш;
  • Маиший электр мосламаларидан фойдаланишни таъқиқлаш;
  • Қутқариш йўллари тўсиқларсиз ва доимо очиқ бўлишини таъминлаш;
  • Иш вақти тугаши билан масъуллар томонидан синчковлик билан хоналарни кўриб чиқиб, электр ток ва асбоб-ускуналарни ўчириб қўйиш;
  • Электр сим ва кабеллар ташқи ҳимоя қобиқларининг электр токига қарши чидамлилик даражасини синовдан ўтказиш.

Эслатма! Ишингизни тугатиб хонадан чиқишдан олдин электр энергияси манбаларини бутунлай учиринг, агар учириш хар сафар эсингиздан чиқадиган бўлса, чиқиш эшикларига «Электр энергияси манбаларини учиришни унутмадингми» қабилида эслатма илиб қўйинг!

Таълим муассаси биносида қўйидагилар таъқиқланади:

    • Ўқув биноси ва бошқа белгиланмаган жойларда чекиш;
    • Енгил алангаланувчи ва алангаланувчи суюқликларни сақлаш;
    • Очиқ оловдан фойдаланиш;
    • Қўлбола ясалган электр иситгичлар ва маиший электр ускуналардан фойдаланиш;
    • Носоз бўлган электр мосламаларни ишлатиш;
    • Вақтинча ўтказилган электр сим ва кабеллардан фойдаланиш;
    • Заҳира чиқиш йўлларини турли хил буюм ва мебеллар билан тўсиб қўйиш ҳамда эшикларини очилмайдиган ҳолатга келтириш;
    • Қўшимча равишда ўзбошимчалик билан хоналар, тўсиқлар ва бошқа қурилмалар барпо этиш;
    • Ёнғин ўчириш асбоб-анжомларидан хўжалик ишларида фойдаланиш.

Ёнғин ёки фавқулотда ходисалар содир бўлганда инсонларни ва моддий бойликларни қутқариш режасини ишлаб чиқиб, кўринарли жойларга ўрнатиб қўйиш лозим.

Ёнғин содир бўлганда зудлик билан «101» телефон рақами орқали ёнғин хавфсизлиги хизматига хабар бериб, уларнинг жанговар экипажи келгунга қадар имконият борича инсонларни, моддий бойликларни ёнғиндан сақлаб қолиб, қўл остида бўлган ёнғин ўчиргичлар, ички ёнғин ўчириш асбоб-анжомлари билан ёнғинни ўчиришга харакат қилиш лозим.


Ёнғин хавфсизлиги ҳақида видео

 
 


🔥11.3 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853