TOEFL ITP имтиҳони учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди

Декабр ойида бўлиб ўтадиган TOEFL ITP имтиҳони учун талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди. Рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти орқали 23-декабрга қадар амалга оширилади.

toefl_testi

Тест синови 24-декабр куни Тошкент шаҳрида Давлат тест маркази биносида онлайн тарзда ўтказилади талабгорлар тест синови якунланиши билан ўз натижасини билиб олади.

📌Имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларга ETS ташкилотининг халқаро сертификати берилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳавола орқали тест намуналари билан танишишлари ва тест синовига тайёргарлик кўришлари мумкин:
👉 https://www.ets.org/toefl_itp/l1v3_ebook

Тест синови учун тўлов базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 бараварини (945 000 сўм) ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117 сон қарорига биноан C1 даражага тўғри келувчи TOEFL ITP сертификатига эга бўлган таълим муассасаларининг хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама берилади.

манба

🔥1.7 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853