«Хайр, мактаб – салом, коллеж!»

Бугун, 25 май куни республикадаги барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби «Умид» мактаб-интернатида ҳам «Хайр, мактаб – салом, коллеж!» тадбири «Замонавий билимлар билан замонавий касб-ҳунарга эга бўламиз» шиори остида ташкил этилди.

Тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрий ўқитувчилар, ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари иштирок этди. Ўз қобилияти ва иқтидори билан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаган ўқувчилар алоҳида тақдирланди.

Шунингдек, «Энг ибратли ўқувчи», «Энг фаол ўқувчи», «Ижодкор ўқувчи», «Ёш ихтирочи», «Мактабимиз фахри», «Спорт устаси», «Компьютер устаси», «Энг ораста қиз» каби номинациялар бўйича иқтидорли ва намунали ўқувчилар тақдирланди.

2015—2016-ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатаётган 476 616 нафар ўқувчини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида бир неча бор «Сўровнома»лар ўтказилиб, уларнинг академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириш истаги аниқланди. Сўровнома натижаларига кўра битирувчиларнинг 42 870 нафари академик лицейларда, 433 738 нафари эса касб-ҳунар коллежларида ўқиш ниятида эканини билдирган.

Суратлар муаллифи: © Бекташев Ришад

манба: © www.idum.uz

🔥2.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853