Чет тили фанидан таянч мактаби хужжатлари

Маълумки, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш доирасида чет тилларини ўқитишнинг комплекс тизими, яъни уйғун камол топган, ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, республиканинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган тизим яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарори тасдиқланди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда бир қатор ишлар олиб борилмоқда, хусусан Ziyonet ахборот таълим тармоғида қатор намунали ишлар амалга оширилди. Жумладан порталнинг Fikr.uz сайтида “Чет тили” ва “ICT for English Teachers” блоглари очилди ва ушбу блоглар инглиз тилини ўргатувчи грамматик, фонетик ва лексик материаллар билан бойитилди.

Мустақиллик йилларида 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5-9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди.

Шу билан бирга, чет тилларни ўрганишни ташкил қилишнинг амалдаги тизимини таҳлил этиш шуни кўрсатмоқдаки, таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар замон талабларига, хусусан, илғор ахборот ва медиа-технологиялардан фойдаланиш борасидаги талабга тўлиқ жавоб бермаяпти. Таълим асосан анъанавий услубларда олиб борилмоқда. Таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларни узлуксиз ўрганишни ташкил қилиш, шунингдек, ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда замонавий ўқув-услубий материаллар билан таъминлаш янада такомиллаштирилишини тақозо этади.

Бизнинг сайт ҳам бир нечта рукнлар орқали педагоглар учун фойдали методик тавсиялар, дидактик материаллар берил борилмоқда, ўқувчи, абитуриент ва талаба учун инглиз тилини ҳақида қизиқарли мақолалар, тестлар юкланмоқда. Ушбу саҳифа ёрдамида эса чет тили фанидан таянч мактаби хужжатларини юклаб олишингиз мумкин.

 

 

 

 

🔥2.7 K марта кўрилди

3 thoughts on “Чет тили фанидан таянч мактаби хужжатлари

Fikr bildirish

55863853