Профсоюз школы

Касаба уюшмаси қўмитаси ўз касаба уюшма аъзолари учун:

  • документмиллат, жинси, ёши ва диний эьтиқодидан қатьий назар Касаба уюшма аьзосининг меҳнат қилиши, ишни, касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитини яратиб бериши ва ишсизликдан ҳимоя қилинишига доир конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишига;
  • инсоннинг маьнавий ва жисмоний куч қувватларининг тикланиш воситаси бўлган бўш иш вақтни кўпайтириш ва ундан оқилона фойдаланишга;
    меҳнат қонунчилиги, меҳнатни ва атроф-муҳитни муҳофазалаш қонунлари, қоидалари ва меьёрларига риоя этилишига;
  • соғломлаштириш учун база яратилишига ва зарур воситалар ажратилишига;
    ижтимоий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларида жамоа шартномалари ва келишувлари тузилишига, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишга;
  • давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишлаш, Касаба уюшма аьзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва маьнавий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун ҳамда бошқа меьёрий ҳужжатлар қабул қилинишига, барқарор, ҳамжиҳатлик ва фуқоролар тотувлигини сақлаб қолишга;
  • мехнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий адолатли тизимни жорий этилишига;
  • ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига биноан Касаба уюшма аьзоларининг малакасини оширишга ва касб жиҳатидан қайта тайёрлашга эришишга интиладилар.

Касаба уюшма аьзоларининг ҳуқуқлари ва вазифалари:

  • касаба уюшмасига аъзо бўлиш ихтиёрийдир. Касаба уюшмаси Уставини тан олувчи ва унинг талабларини бажарувчи, ҳамда аъзолик бадалларини тўлаб борувчи ходим ва талаба Касаба уюшма аъзоси бўла олади;
  • меҳнат муносабатларига оид масалалар юзасидан, мулк шакллридан қатьий назар давлат, суд ва хўжалик органларида Касаба уюшмасининг ҳуқуқий ёрдамини олиш ва унинг ҳимоясида бўлиши;
  • касаба уюшмалари органларига сайлаш ва сайланиши;
  • касаба уюшмаларининг тадбирларида иштирок этиш, ўз фикрини эркин баён қилиш, ўз фаолиятини ва хулқ-атворига тааллуқли масала кўриб чиқилаётган мажлислар, йиғилишлар ва конференсияларда шахсан иштирок этиш;
  • юқори Касаба уюшмаси қўмиталарига мурожат этиш;
  • касаба уюшмалари сиҳатгоҳлари, санаториялар, санаторий-профилакторийлари, дам олиш базалари, болалар соғломлаштириш лагерларига даволаниш ва дам олиш учун имтиёзли тарифлар бўйича йўлланмалар олиш.

Касаба уюшма қўмитаси мактаб-интернат маьмурияти билан келишилган ҳолда қуйида келтирилган қарорларни қараб чиқади, муҳокама этади ва қабул қилишга рози бўлади:

  • Меҳнат шароитини, меҳнат хавфсизлиги ва муҳофазасини яхшилаш;
  • Мактаб-интернат ходимларининг иш билан банд бўлиши ҳамда улар учун ижтимоий имтиёзларнинг кафолатланиши;
  • Ишчи-ходимларни рағбатлантириш ва мукофотлаш;
  • Мактаб-интернати ваколатлари доирасида ижтимоий-иқтисодий характердаги бошқа муаммолар бўйича биргаликда келишилган қарорлар қабул қилиш;
  • Мактаб-интернати профилакториясида даволаниш учун ходимларга имтиёзли йўлланмалар берилишини таьминлаш;

Мактаб-интернатида бирлашган касаба уюшма қўмитаси ишчи – ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида қуйидаги ишларни назорат қилиб боради:

  • Ишчи – ходимларнинг ижтимоий ҳимояси;
  • Меҳнат интизоми;
  • Меҳнат мухофазаси ва меҳнат шароитларини яратиш;
  • Ишчи – ходимларнинг иш ҳақи ва иш ҳақидан ушлаб қолинадиган даромад солиғи назорат қилиниши;
  • Иш ҳақи ва авансларни ўз вақтида бериб бориш;
  • Қишки – кузги мавсумга тайёргарлик кўриш;
  • Жамоа шартномасининг чораклар бўйича бажарилиши;
  • Ишчи – ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш;
  • Маънавий ва маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш.
🔥3.0 K раз просмотрено

Одна идея о “Профсоюз школы

Добавить комментарий

55863853